RU

Последние новости

22:30АПЛ. Лондон дербисида "Тоттенхэм" ва "Челси" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  5 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  5 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  11 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  36 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  1 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1

Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..." Новости

Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..."

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – ОКМК (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйин қандай таассурот қолдирди? Ҳар ҳолда ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилдингиз.

- Бугун ғалаба қозонишни уддаладик, ғолиб чиқмасак бўлмасди. Сабаби, рақобатчиларни узоқлаштириб юборардик. Омад бизга кулиб боқди.

- "Бунёдкор"нинг сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсиз натижаларига асосий сабаб нимада? Жамоа Суперлигада кетма-кет икки ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

- Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти. Сабаби, биз ғалаба қозонишга ўрганиб қолдик. Яхши жамоага айланаётганимизни сезяпмиз. Аммо барибир қийинчиликлар учрайди, чунки кўпгина футболчилар жорий мавсумдан бошлаб "Бунёдкор" шарафини ҳимоя қилмоқда. Ўйин сифатини оширадиган жиҳатларимиз бисёр. Кўп нарса рақибга ҳам боғлиқ. Масалан, ОКМК бу турдан аввал 1-ўринда бораётганди, уларни мағлуб этиш истаги эса бизга мотивация берарди. 

- Бундан бир неча тура аввал "Қизилқум"га қарши ўйинда майдондан четлатилгандингиз. Жамоа сардорига қизил карточка кўрсатилиши унга қўшимча руҳий босим юклаши табиий. Бундай қийин ҳолатдан қандай қилиб чиқиб кета олдингиз?

- Руҳий тушкунликдан чиқиш қийин бўлди. Менимча, ўша вазиятда четлатишга асос йўқ эди. Майли, ҳакамлар турлича талқин қилишади. Шу боис, изоҳ беришга ҳожат йўқ. Ҳамма билиб турганди нима бўлаётганини. "Қизилқум"да ҳам ўйнаганман, тизимни биламан. Келаси сафар сал ақллироқ бўламиз. "Қизилқум" билан ўйинда очко йўқотилиши менинг айбим эди. Жамоа ўшанда қийин аҳволга солиб қўйдим. 

- Бошқа жамоа футболчилари билан суҳбатлашганимизда, улар чемпионлик учун даъвогарлар сафида "Бунёдкор"ни тилга олишмаяпти. Бунга қанчалик ҳақиқатга яқин? "Қалдирғочлар"га чемпионлик йўлида қайси жамоалар рақобатчилик қилиши мумкин?

- Уларнинг ўз фикри бор. Биз эса ўйиндан ўйинга ғалаба илинжида майдонга чиқамиз. Йил сўнгида ҳисоблашамиз. Майли, бизни ҳисобга олишмасин. Ҳисобга олса бизга қўшимча босим юкланади. Бунга аҳамият бермаймиз. 

- Бугунги ўйиндан бироз йироқлашамиз. Европа Чемпионлар лигаси финалига чиқиш учун қайси клубларни даъвогар деб ҳисоблайсиз?

- Менимча, ҳамма кутган жамоалардан бири финалга чиқа олмайди. Балки "Интер"ни финалда кўрармиз. Сабаби улар яқинда ҳам ҳал қилувчи ўйинда "Манчестер Сити" билан тўқнаш келганди. Ўшанда ҳам ҳеч ким италияликларни финалгача боришини кутмаганди. Очиғи, аниқ тахмин айта олмайман. Ҳеч бир жамоани фаворит деб ҳисобламайман. 

- Клуб мухлисларига тилакларингиз...

- Бугун улар яхши қўллаб-қувватлашди. Биз буни ҳис қиляпмиз. Мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз. Биз бундан-да яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика