RU

Последние новости

21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  0 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  0 21:35Ўзбекистон Кубоги. "Шўртан" "Арал"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор" қўшимча бўлимларга мурожаат қилишди  3 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  0 21:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" - "Видад Касабланка" (онлайн ҳисоб)  19 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  1 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   6 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  2 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  10 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  5 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  6 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2

Темур Олимхўжаев: "Ҳар бир футболчи ўзини ёши ва номи билан ўйнаши керак" Новости

Темур Олимхўжаев: "Ҳар бир футболчи ўзини ёши ва номи билан ўйнаши керак"

Ўзбекистон (U-16) терма жамоасининг бош мураббийи Темур Олимхўжаев айни вақтда вилоятларда 2000 йил ва ундан кейинги йил туғилган ўсмирлар ўртасида мусобақаларда иштирок этиб терма жамоамиз учун муносиб ёшларни саралаб олмоқда.
Кеча Қаршида "Насаф" ва "Машъал"нинг 2000 йил туғилган ёшлари ўртасида баҳс бўлиб ўтди. Унда Темур Олимхўжаев ҳам иштирок этиб, ўзи учун муносиб футболчиларни яна бир бор кўздан кечирди.  

Баҳс якунлангандан сўнг Темур Олимхўжаев сайтимиз учун кичик интервью бериб ўтди.

- Темур ака, яна Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-16)нинг йиғиш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда ?

Айни вақтда тайёргарликни дастлабки ишларини бошладик. Терма жамоалар маркази билан келишган ҳолда навбатдаги режалар белгилаб олинди. Унга кўра дастлабки ишни вилоятлардан бошладик. Сентябрь ойида Тошкентда иккита катта йиғинни ўтказдик. Мана энди вилоятлар бўйлаб учрашувларни кўриб чиқишни лозим деб топдим. Бир ҳафта олдин Навоийдаги турнирда иштирок этиб келдим. Энди уч-тўрт кун Қаршида бўлиб вилоятнинг учта клубидан энг муносиб футболчиларни танлаб оламиз.  Вақт кам қолди энг муносибларни танлаб олиб,  тезроқ жамоани шакллантириш керак. Кейинги йили ушбу жамоа Осиё чемпионати учун саралаш баҳсларини ўтказади.

- Жамоамиз олдидан турган муҳим баҳслар ҳақида нима дея оласиз?

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси январь ойидаги қуръага кўра қайси гуруҳдан тушади ва қандай схема асосида бўлиб ўтиши белгилаб олинади. Ҳозирча ушбу саралаш баҳсларининг схемаси билан таниш эмасмиз. Ҳозирча эса дастлабки вазифамиз муносиб футболчилар билан жамоани шакллантиришдан иборат.

- Вилоятларда терма жамоа учун муносиб футболчиларни топа олаяпсиз?

Биринчи ўринда мен майдонга тушаётган футболчиларни 2000 йил эканлигига ишонишим керак. Негаки мураббийлар бизга мана шу майдонга тушаётган футболчиларни 2000 йил деб қўймоқда. Шунга қарамай мен вилоятларда 2000 йил туғилган футболчиларни кўрганини бораман. Шуни айтишим керакки шунга қарамай мана шу майдонга тушаётган таркибдаги футболчиларни жуда кўпи терма жамоанинг талаби даражасида эмас.

- Бўлиб ўтган "Насаф-2000" - "Машъал-2000" учрашувидан сўнг терма жамоа учун муносиб футболчиларни кўра олдингизми ?


Йўқ дея олмайман. Икки жамоа ўйинини кузатиб икки нафар футболчини термага чақиришга муносиб деб топдим. Ҳали бу жамоалар билан кўп ишлаш керак экан.  Ноябрда Тошкентдаги йиғинга чақирамиз.

- Бугунги ўйиндан сўнг менда бир фикр ўйғонди. Терма жамоага кириш учун ёшини кичрайтиришга қандай қарайсиз ?


Бу жуда ёмон иллат. Ҳар бир футболчи ўзини ёши ва номи билан ўйнаши керак. Футболни тоза сақлаш керак. Мураббийларга ҳам кўп нарса боғлиқ. 2000 йил туғилган дея 1996 йил болани олиб келиши эмас , 2000 йил туғилган болаларга имкон бериши керак. Озгина катта бўлгандан сўнг ҳаммаси маълум бўлади. Футболимизга энг кераксиз нарса айнан мана шу деб биламан.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика