RU

Последние новости

23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  6 23:35"Осасуна" — "Реал" 1:0 (матнли трансляция)  16 23:13"Ал Ҳилол", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Насср" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  6 21:59"Ал Васл" — "Ал Батаэҳ". Таркиблар маълум  0 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8 21:25"Лечче" — "Интер". Таркиблар маълум  3 21:05А Серия. Фабрегас қўл остидаги "Комо" меҳмонда "Ювентус"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  19 20:54"Навбаҳор" собиқ ҳимоячиси Қозоғистонда  0 20:31"Бунёдкор" собиқ футболчиси ватанига қайтди  1 20:00Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди  41 19:57Флик Рамазон ҳақида: “Билишим бўйича, фақат Ямал рўза тутмоқда. Барча учун аниқ режамиз бор”  2 19:34"Олимпик-MobiUz" бир кунда иккита назорат ўйини ўтказди  0

Темур Олимхўжаев: “Минск йиғинидан кўнглим тўлди” Новости

Темур Олимхўжаев: “Минск йиғинидан кўнглим тўлди”

Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси июнь ойининг охирги ўн кунлигида Минскда Беларусь терма жамоасига қарши иккита назорат учрашувида майдонга тушди.

Бир ўйинда ғалаба қозонган бўлса, яна бир баҳсда мағлубиятга учради. Биз бош мураббий Темур Олимхўжаевнинг Минск сафари таассуротлари билан қизиқдик.

- Беларусда жуда яхши майдонларда шуғулландик. Мезбонлар бизни илиқ тарзда кутиб олишди. Миллий терма жамоанинг базасидан жой ажратишди. Кунига икки маҳалдан машғулот ўтказдик. Ҳатто ўйин кунлари ҳам машғулотларимизни тўхтатганимиз йўқ. Айтишим керак, ҳар иккала баҳсда ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди, бироқ дастлабки ўйинда бизга омад кулиб боқмади. Иккинчи беллашувда болалар албатта ғалаба қозонамиз, дея катта иштиёқ билан майдонга чиқишди ва буни уддалашди. Беларусь термаси Европа вакили эканлигини яққол кўриниб турди. Футболчилари тезкор, функционал жиҳатдан анча устун. Бироқ бизнинг йигитлар амалда улардан қолишмасликларини исботлашди. Минскка 18 нафар футболчини олиб кетгандик. Ўртоқлик учрашувларида уларнинг барчасини майдонга туширдик. Мени хурсанд қилгани барчанинг кўзи ёнди. Майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Қисқаси, Беларусда ташкил қилинган йиғиндан кўнглим тўлди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика