RU

Последние новости

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

Темур Кападзенинг фаолиятига назар Новости

Темур Кападзенинг фаолиятига назар

Темур Кападзе профессионал фаолиятини 1998 йил Фарғонанинг "Нефтчи" клубида ҳужумчи сифатида бошлаган.

2001 йил Фарғона клуби сафида чемпион бўлгач унга Тошкентнинг "Пахтакор" клуби эътибор қаратган. 2002-2007 йилларда Кападзе "шерлар" шарафини ҳимоя қилган. 2008 йил ярим ҳимоячи Тошкентнинг бошқа бир клуби "Бунёдкор"га кўчиб ўтган. 2011 йилга қадар айнан шу клубда ўйнаган. Темур 2001 йилдан 2011 йилга қадар кетма-кет 10 йил давомида Ўзбекистон чемпиони бўлган, 8 карра Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" сафида 4 бор Осиё чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб борган.

2011 йил январь ойида Қатардаги Осиё кубогида иштирок этиб Жанубий Кореянинг "Инчеон Юнайтед" клубига ўтган. Кореядаги бир йиллик фаолиятдан сўнг ярим йил БААнинг "Шаржа" клуби шарафини ҳимоя қилган. 2012 йил ёзида у Қозоғистоннинг "Актобе" клубидан қўним топган ва икки йил давомида Қозоғистон чемпиони, Қозоғистон вице чемпиони, Қозоғистон чемпионати бронза медали ва Қозоғистон Суперкубоги соҳибига айланган. 2013 йил Қозоғистон премьер лигасининг энг яхши легионери деб тан олинган. 2015 йил бошида тажрибали футболчи "Локомотив" клуби билан шартнома тузди ва март ойида Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлди.

Темур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 2002 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. Ҳозирга қадар футболчи 119 та ўйин ўтказиб бу борада терма жамоамизнинг мутлоқ рекордчиси бўлиб турибди. Ярим ҳимоячининг хайрлашув ўйини Тошкентда ўтказилиши ҳақида хабарлар чиққанди. Аммо ҳозирга қадар бу нарса амалга ошгани йўқ.

Бугун Темур Кападзе 34 ёшга қадам қўйди, биз сайтимизнинг барча ўқувчилари ва мухлислари номидан футболчини табриклаб қоламиз.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика