RU

Последние новости

14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  2 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  6 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  3 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  19 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  1 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  7 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  12

Темур Кападзе: "Ёшларимизни ёрқин келажак кутиб турибди" Новости

Темур Кападзе: "Ёшларимизни ёрқин келажак кутиб турибди"

Жанубий Корея - Ўзбекистон (2:0) учрашувидан сўнг Темур Кападзе микст зонада ўз фикрларини билдирди.
- Жанубий Кореяга қарши ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- Ўйин жуда муҳим эди, сабаби Жанубий Кореяда аламимиз ҳам бор эди. Битта ўйин барчасини ҳал қиларди, кўрдингиз бир қатор вазиятлар ташкил этилди. Аммо қаердадир омадимиз келмади, қаердадир ҳакамлар хато қилишди.

Афсуски юртимизга ғалаба билан бормоқчи эдик, насиб қилмаган экан. Кўп гапиришнинг фойдаси йўқ. Барча ўйинни кўрди, йигитлар бор кучи билан ўйнади, ёшларимиз ҳали ўзларини кўрсатишади. Уларни ёрқин келажак кутиб турибди. Олдинда Жаҳон чемпионати саралаши кутиб турибди.

- Ўйин вақтида жароҳат олдингиз...

- Футболда ҳеч ким жароҳатдан суғурталанмаган. Қатардаги мусобақада ҳам илк ўйинда бошим шикастланганди. Жароҳатга аҳамият ҳам бермадим, агар қон бўлмаса шундай ўйнашда давом этаверардим. Алам қилгани қўшимча вақтда йўқ жойдан гол қўйиб юбордик...

- Осиё Кубогидаги иштирокдан қанчалик кўнглингиз тўлди?
- Очиғини айтаман кўнглим тўлгани йўқ. Минимум вазифа финалга чиқиш эди. Мақсадимизга ета олмадик, бундан яхшироқ иштирок этишимиз мумкин эди. Йигитларнинг ҳеч бирига эътироз йўқ.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика