RU

Последние новости

17:10Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Қодисия" - "Ал Аҳли" (онлайн ҳисоб)  0 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  0 16:45Тимур Кападзенинг боши нега оғримоқда?  2 16:20Акинфеевга замонавий спорт журналистикаси ёқмаяпти  0 15:42"Барселона" Ла Лиганинг 1-турида энг ёш таркибни майдонга туширди. Иккинчи ўринда...  5 15:39"Насаф" ҳимоячиси "Шўртан"га қарши ўйинда майдондан четлатилиши лозим эди. Суперлиганинг 19-турида ҳакамлик таҳлили  0 15:10Opta суперкомпьютери: Бундеслигада сенсация бўлмайди  0 14:46Месси яна терма жамоага чақирилди, Файзуллаев энди ўйнай олади, Роналду финалга чиқди - 19 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада  0 14:29Қирғиз Республикаси терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 14:16Лутфулла Тўраев "Бунёдкор"га қайтди  6 13:52"Жиззахда Абрамов, Ғузорда Лушчан жамоасининг имконияти юқори" — Павел Соломин   3 13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  1 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  18 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  30

Темур Кападзе: “Мен ҳеч қачон терма жамоада статистика учун ўйнамаганман” Новости

Темур Кападзе: “Мен ҳеч қачон терма жамоада статистика учун ўйнамаганман”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 сўнгги 3-саралаш босқичида ўз гуруҳида 4 учрашув ўтказиб 9 очко жамғарган ҳолда иккинчи поғонани эгаллаб турибди.

Биз Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўп тепган терма жамоамизнинг собиқ футболчиси Темур Кападзе билан мундиал саралаши ҳақида суҳбатлашдик.

-  Тўғрисини айтиш керак, ушбу босқичда кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Буни гуруҳдаги 3 та ўйин ҳам кўрсатиб турибди. Эрон терма жамоасига қарши учрашувга келадиган бўлсак, менимча, биз биринчи бўлимда кўплаб вазиятларда курашларни бой бердик. Ўша куни терма жамоамизнинг ўйини умуман ўхшамади. Бунга форслар ҳам сабаб бўлди. Тўғри, охирги пайтда ҳужум чизиғимиз анча сустлашиб қолган. Балки, Игорь Сергеев ўз спорт формасида эмасдир. Лекин ҳозир терма жамоага жалб қилинган ичида бошқа ҳужумчи йўқ. Александр Гейнрих иккита ўйинда ғалабага катта ҳисса қўшди. Сариқ карточкаси 2 тага етгани боис Хитой терма жамоасига қарши ўйинда майдонга тушмади. Лекин терма жамоада унга ўхшаган тажрибали футболчилар бор. Хитойга қарши ўйинда улар ўзларини кўрсатишди ва биз ғалабани нақд қилдик.

-  Сиз Хитой терма жамоасига қарши кўп ўйин ўтказгансиз. Ҳозирги таркиби билан олдинги таркибини солиштирганда қайси бири кучли деб ҳисоблайсиз?

-  Очиғи, ҳозирги таркибда кимлар тўп тепаётганини билмайман. Лекин сўнгги ўйинларда Хитой терма жамоасида ҳам муаммолар борлиги кўриниб турибди.

-  Сиз терма жамоада 119 та ўйин ўтказгансиз. Сервер Жепаров бу рекордни янгилади.

-  Мен ҳеч қачон терма жамоада статистика учун ўйнамаганман. Мен учун терма жамоамизнинг ғалабаси ҳар доим биринчи ўринда турган. Агарда статистикага эътибор қаратганимда, ҳозир ҳам терма жамоа сафида тўп тепаётган бўлар эдим. Сервер Жепаровга келадиган бўлсак, албатта, бундан хурсандман. Унга омад тилайман.


-  Сиз фаолиятингизда ҳеч қачон қизил карточка олмагансиз, тўғрими?
-  Албатта, сариқ карточкани исталган футболчи олиши мумкин. Аммо фаолияти давомида қизил карточка олмаган футболчилар кам учраса керак. Бу ҳам ўзига яраша ижобий статистика.

-  Айни дамда терма жамоамизнинг имкониятлари ҳақида нима дея оласиз?

-  Хитой терма жамоасини мағлуб этганимиздан сўнг имкониятларимиз анча яхшиланди.

-  Кейинги турда Жанубия Корея терма жамоаси меҳмони бўламиз...

-  Жанубия Кореяга қарши учрашув жуда ҳам қийин бўлади. Лекин улар билан ўйнаса бўлади. Олдинда яна бир нечта ўйинлар бор. Хитой билан бўлган ўйин биз учун жуда ҳам муҳим эди. Бу ўйинда ғалаба қозониб 3 очкони қўлга киритдик. Жанубия Корея ҳар доим  кучли бўлган.  Ўйлайманки, терма жамоамиз ушбу учрашувда яхши ҳаракат қилса, сафардан ижобий натижа билан қайтса бўлади.

-  Биламизки, сиз Филиппинга қарши ўйинни тв орқали шарҳлагансиз. Сиз учун учрашувни 90 дақиқа шарҳлаш қийин бўлмаганми?

-  Тўғрисини айтсам, илк маротаба шарҳлаш қийин бўлган. Лекин 90 дақиқа майдонда тўп тепиш ундан ҳам қийин. Чунки бу жуда катта меҳнат  талаб этади. Айтмоқчиманки, ҳар бир соҳани ўз қийинчиликлари бор.

-  Бизда хорижлик легионер футболчилар кераклича топилади. Легионер футболчи маҳаллий футболчидан бир бош баланд бўлиш, керак, аслида. Лекин чемпионатимизда ҳаракат қилаётган легионерлар маҳаллий футболчи билан бир хил савияда ҳаракат қилаётгандек...

-  Албатта, легионер футболчи маҳаллий футболчидан бир бош баланд бўлади. Агар сиз бошқа мамлакат чемпионатида легионер сифатида ҳаракат қилаётган бўлсангиз, хар бир ўйинда сизга бошқача кўз билан қарашади. Қайсидур жамоа раҳбарияти четдан легионер футболчини катта маблағ эвазига клубга жалб этса, албатта ундан катта натижани талаб қилишади. Бизнинг клубларимизда ҳаракат қилаётган легионерлар у даражада катта маблағ эвазига келишмаган ва уларга қўйиладиган талаблар ҳам юқори эмас. Энди, албатта, имкониятдан келиб чиқиб легионерлар жалб қилинади. “Локомотив”да Махарадзе, “Насаф”да Геворкян. Улар яхши легионерлар. Агар ёмон легионер бўлишганида, уларни бир йилиёқ жавоб бериб юборишарди. Уларнинг ўз жамоасига фойдаси тегяптики, шу кунгача ўз жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келишмоқда. Геворкян ҳам деярли ўзбек бўлиб кетди (кулиб). Махарадзе ҳам неча йилдан бери Ўзбекистонда яшаяпти. Менимча, ўзбек тилини ҳам билишса керак. Неманья Яничич ҳам, мана, иккинчи йилдирки, жамоамиз сафида тўп тепяпти.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика