RU

Последние новости

22:38Вадим Абрамов: "Биринчи таймда масалани ҳал қилдик"  1 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  9 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  25 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2

«Темирйўлчилар» назорат учрашувида «Сўғдиёна»дан устун келишди Новости

«Темирйўлчилар» назорат учрашувида «Сўғдиёна»дан устун келишди

Осиё Чемпионлар лигаси саралаш босқичида омадсизликка учраган «Локомотив» клуби энди миллий чемпионат ўйинларига тайёргарлик кўришмоқда.
Шу билан бирга жамоанинг янги бош мураббийи Вадим Абрамов ихтиёридаги футболчиларнинг имкониятларини яқиндан билиб олиш мақсадида назорат-синов учрашувларига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу мақсадда бугун темирйўлчилар «Обод» жамоасига қарашли сунъий қопламали майдонда Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби билан куч синашди. Таъкидлаш керак, Абрамов дарҳол жамоа ўйин услубида турли ислоҳотларни амалга ошириш, ҳар хил тактик услубларни амалга татбиқ этишга жиддий ёндошяпти. Бунга «Сўғдиёна» билан бўлган ўйинда тажрибали Виктор Карпенконинг ўнг қанот ҳимоясидан жой олгани ёки Лутфулло Тўраевнинг таянч ярим ҳимоясида ҳаракат қилганини мисол келтириш мумкин. Қисқаси, Вадим Карленович енг шимариб ишга киришганини билиш қийин эмас.

Бевосита ўйинга келадиган бўлсак, учрашув давомида Абрамов иккита таркибни кўздан кечирди. Биринчи бўлимда кўпроқ асосий таркибдан жой олишга даъвогар футболчиларга имкон тақдим этилган бўлса, танаффусдан кейин таркиб тўлиқ ўзгарди. Гарчи, «Локо»нинг захира таркиби ҳам тажриба бобида жиззахликлардан устундек кўринсада, ҳисобни биринчи бўлиб «Сўғдиёна» жамоаси аъзолари очишди. 4-дақиқада Даврон Файзиев шогирдларининг илк ҳужуми гол билан якунланди. Аниқроғи, «Локомотив» ҳимоячиси ўз жарима майдонида рақиб футболчисини қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун ҳакам 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Уни "темирйўлчилар"нинг собиқ вакили Аюбхон Нўъмонов аниқ амалга оширди ва ўйинда ҳисобни очди – 0:1.

Шундан кейин «Локомотив» жамоаси аъзолари ўйинда ташаббусни тўлиқ ўз қўлларига олишди ва рақиб дарвозасига босим уюштиришга киришиб кетди. Бу тез орада ўз самарасини бериб, 10-дақиқада қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни украиналик Вячеслав Шевченко боши билан дарвозага аниқ йўллади. Орадан кўп ўтмай украиналик легионер яна ўзини кўрсатишга эришди. Холматовнинг аниқ тўп узатишидан кейин Шевченко рақиб жарима майдони ичида икки ҳимоячини моҳирлик билан доғда қолдириб, ҳисобни 2-1га етказди. Танаффусгача бўлган вақт оралиғида темирйўлчилар ҳисобни ошириш учун яхши имкониятга эга бўлишди. Бироқ, Фарҳод Тожиев, Акмал Холматов, Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Мирзаевлар қулай вазиятларни бой беришди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида узоқ танаффусдан кейин яна майдонга қайтган Ф.Тожиев рақиб ҳимоячиси билан тўқнашиб кетиш оқибатида жароҳат олди ва унинг ўрнини Иван Нагаев эгаллади.

2-тайм ҳам «Локомотив» устунлигида ўтган бўлса-да, улар узоқ вақтгача дарвозага йўл топа билишмади. Бир неча вазиятда Александр Шадрин, Иван Нагаев, кичик Жасур Ҳасанов, Фозил Мусаев, Руслан Мелзиддинов ва бошқаларнинг зарбаларига аниқлик етишмади. Ниҳоят 81-дақиқада Нагаев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни рақиби устидан ошириб ташлаган ҳолда ҳисобни 3-1 бўлишини таъминлади.

«Локомотив» – «Сўғдиёна» – 3:1 (2:1). «Обод» сунъий қопламали майдони

Голлар:
В.Шевченко (10, 18), И.Нагаев (81) – А.Нўъмонов (4-пен.)

«Локомотив» (1-бўлим): И.Нестеров, И.Иномов, И.Тўхтахўжаев, Е.Гоголь, С.Мустафоев, И.Рахимов, Л.Тўраев, С.Мирзаев, А.Холматов, Ф.Тожиев (И.Нагаев 42), В.Шевченко.

2-бўлим: Т.Ғаниев, В.Карпенко, Б.Йўлдошев, А.Ғофуров, И.Суюнов, Ж.Ҳасанов (кичик), А.Кожокарь, Ф.Мусаев, Р.Мелзиддинов, А.Шадрин, И.Нагаев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика