RU

Последние новости

01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  3 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  13 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  87 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  846 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1

TeamMelli: "Кейрушнинг ўйин услуби яхши ташкиллашган ва бўйи узун ўзбекистонлик ҳимоячиларга қарши самара бермаслиги аниқ" Новости

TeamMelli: "Кейрушнинг ўйин услуби яхши ташкиллашган ва бўйи узун ўзбекистонлик ҳимоячиларга қарши самара бермаслиги аниқ"

Эроннинг "Team Melli" нашри Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан Карлуш Кейруш борасида танқидий мақола эълон қилди. Ушбу мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Эрон терма жамоаси 4 очкога эга бўлишига қарамай, ўз мухлисларини хафа қилмаслик ва танқидчиларга мавзу топиб бермаслик учун ўз устида ишлаши керак.

Эрон яхши ташкиллашган Қатар терма жамоасига қарши "Озоди"да ўтган ЖЧ-2018 саралашининг илк баҳсида рақиб дарвозаси яқинида бир нечта яхши имкониятлардан фойдалана олмади. 5 кун ўтиб Шеньянда эронликлар Хитойда дуранг қайд этди. Жамоа тўлиқ кучини кўрсата олмади.

Карлуш Кейруш қўл остида барча муҳим футболчилар борлигига қарамасдан, Эрон терма жамоаси Қатар ва Хитойга қарши деярли бир хил ўйнади.

Эрон Қатарни енгиши учун рақибнинг жуда қўпол хатоси керак бўлди. Хатто Клод Амин Карим Ансарифардга тўпни совға қилганда ҳам "Панионис" ҳужумчиси ўзини йўқотиб қўйди ва қатарлик ҳимоячи форварднинг жуда секин ҳаракатидан вазиятни бартараф этди. Ўша куни омад Эрон тарафда эди, Гучаннажод тўпни қабул қилиб, гол урди.

Кейинги гол Жаҳонбаҳш ҳисобига ёзилди. У ўзи томон узатилган ажойиб узатмани бир ҳаракат билан йўлига тўғирлади ва дарвозанинг яқин бурчагига зарба бериб, учрашув тақдирини ҳал қилди.

Хитойга қарши учрашувда аввалги баҳсдагидек эронликларга омад кулиб боққани йўқ.

Рақиблар Карлуш Кейруш бошчилигидаги эронликлар ўйинини етарли даражада ўрганган кўринади. Эрон терма жамоасининг футболчиларида эса рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш учун ғоялар тугаб қолгандек.

Ҳужумчи Сардор Азмунга узатилаётган тўпларни Қатар ва хитойлик футболчилар осонгина эгаллаб олишмоқда. Бир газетанинг мақоласига кўра, Кейруш жамоани Али Даиога топширадиган вақт келган кўринади.

Карлуш Кейрушнинг энг нўноқ тарафи шундаки - унда ҳимояни ёриб ўтиш учун қўшимча режалар йўқ. Бир ёки икки футболчи узоқ масофадан дарвозага зарба беришга қодир, аммо аввалги баҳсларда бундан фойда чиқмаганининг гувоҳи бўлдик. Хатто баъзи зарбалардан сўнг мухлислар тўпни уйига эсдалик сифатида олиб кетишди.

Ҳимояни ёриб ўтиш усулларидан бири жарима майдончаси яқинида дриблинг ишлатиш ёки майда ва тезкор паслар билан рақиб майдончасига кириш. Эрон терма жамоаси иккала услубда ҳам ўйнай олади, аммо бу услублар қўлланилмаяпти.


Эрон терма жамоасида ҳужум қилишнинг ягона услуби бор - бу қанотлардан ҳужумга ўтиш. Бу фалсафа 180 дақиқадан бери фойда бермаяпти. Ушбу ўйин тури яхши ташкиллашган, кучли ва бўйи узун бўлган ўзбекистонлик ҳимоячиларга қарши яна самара бермаслиги аниқ.

Кейруш Россиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Осиё жамоаларидан бири бўлиши учун тажрибасини ишга солиб, янги ҳужум усулларини ўйлаб топиши лозим. Бу қоғозда осон кўриниши мумкин, аммо айтилганидек енгил иш эмас. Кейруш ер ва ҳавони айблашнинг ўрнига ўз стратегиясини ўзгартириши керак. Барча ўйинларга бир ўйин услуби фойда бермайди ва бу жуда таваккал қарор ҳисобланади.

Кейруш ҳақида ёмон маълумотлар кўп, Эрон терма жамоаси бош мураббий борасида бундай янгиликлар бўлмаслиги керак. У доимо миллий чемпионат раҳбарияти, ОАВ ва баъзи мухлислар билан жанжал уюштиради. Мутахассис ўзи ҳақида ёмон таассурот қолдиришдан чарчамайди. Кейруш ўзини бошқара олмаслиги ва баъзи қилиқлари туфайли уйдаги учрашувда 4 нафар эронлик футболчи сариқ карточка билан жазоланди.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика