"Tashkent Cup" мусобақасида "Сергели" ғолиб бўлди
22 фев 2020 17:33
Новости
"Tashkent Cup" мусобақасида "Сергели" ғолиб бўлди
Бугун пойтахтимиздаги ТТЙМИ стадионида Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган "Tashkent Cup" мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди.
Ҳал қилувчи баҳсда Тошкент футбол академияси ҳамда "Сергели" жамоалари тўқнаш келишди. Қизғин кечган баҳс якунига кўра "Сергели" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақа ғолибига айланди.
Учрашувда ғалаба қозонган "Сергели" жамоаси вакилларига Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси раҳбарияти томонидан махсус кубок ва 5 миллион сўмлик пул сертификати топширилди. Финалчи "ТФА" жамоаси эса 3 миллион сўм билан тақдирланди.
Эътиборингизга учрашувдан ва тақдирлаш маросимидан суратларни ҳавола қиламиз.




















Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии