RU

Последние новости

01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  0 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47

Тартиб-интизом Қўмитаси қарорлари Новости

Тартиб-интизом Қўмитаси қарорлари

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.


Олий лига

Олий лиганинг 16-турида "Пахтакор"га қарши ўйинда "Олмалиқ" дарвозабони Валерий Фомичев рақибига зарба бергани учун икки ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

"Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов "Машъал" билан бўлиб ўтган ўйинда ёрдамчи ҳакамни туртгани ва ҳакам шаънига номаъқул фикрлар билдиргани учун жаримага тортилди ва огоҳлантирилди. Агарда бу ҳолат яна такрорланса, унда Ашурматовга нисбатан тегишли чоралар қўлланилиши таъкидланди.

«Локомотив» клуби маъмури Бахтиёр Исмоилов "Металлург"га қарши ўйинда ҳакам манзили томон номаъқул фикрлар билдиргани учун жаримага тортилди. Агарда бу ҳолат яна такрорланса жиддийроқ чора кўрилиши айтиб ўтилди.


Ўзбекистон Кубоги

«Цементчи» футболчиси Азизхон Ибрагимов Ўзбекистон кубогининг ¼ финал босқичи доирасида «Пахтакор»га қарши ўйинда рақиб футболчиси томон айтган ортиқча гаплари учун 3 ўйинга дисквалификация қилинди.

«Пахтакор» ҳимоячиси Мурод Холмуҳамедов «Цементчи» билан бўлиб ўтган ўйинда рақиби томон қилган ортиқча ҳаракати учун 3 ўйинга дисквалификация қилинди.


Ёшлар лигаси

"Қўқон-1912" футболчиси Аъзамжон Сомиджонов Ёшлар лигасининг 2-туридан ўрин олган "Пахтакор"га қарши қолдирилган беллашувда рақибига нисбатан қўпол ҳаракати учун 2 учрашувга дисквалификация қилинди.


Биринчи лига

«Локомотив-БФК» футболчиси Суннатулла Саидов 3 учрашувга дисквалификация қилинди.

«Цементчи» аъзоси Баҳодиржон Йигиталиев 3 ўйинга дисквалификация қилинди.

«Чуст-Пахтакор» мураббийи Леонид Сенкевич ёрдамчи ҳакам манзили томон номаъқул сўзлари учун жаримага тортилди.

«Пахтакор-2» ҳимоячиси Диан Талхатов 3 ўйинга дисквалификация қилинди.

«Пахтакор-2» директори Шуҳрат Раҳмонкулов "Оқ-тепа" билан бўлиб ўтган ўйинда ҳакам томонига ишлатган номаъқул сўзлари учун четлатилганди. Тартиб интизом қўмитаси Шуҳрат Раҳмонқуловни жаримага тортди ва огоҳлантирди. Агарда бу ҳолат яна такрорланса, унда жиддийроқ чоралар кўрилиши таъкидланди.

«Пахтакор-2» мураббийи Жасур Абдураимов, 2 ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика