RU

Последние новости

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  1 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари Новости

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Олий Лига
 "Олмалиқ" клуби ҳужумчиси Камолиддин Мурзоев "Нефтчи"га қарши учрашувдаги қўпол ҳатти-ҳаракатлари учун бир ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Ёшлар Биринчилиги
 "Бухоро" ҳимоячиси Нодиржон Жўраев "Навбаҳор"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани учун 3та ўйинга четлатилди.

Кубок
 "Сўғдиёна"га қарши учрашувда ўта агрессив ҳатти-ҳаракати учун майдондан четлатилган "Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Сардор Эминов 2та ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.

Биринчи Лига
 "Оқтепа" ярим ҳимоячиси Иззатилла Абдуллаев "Чуст-Пахтакор" клубига қарши учрашувда рақибига нисбатан қўпол муносабатда ҳаракат қилгани учун 3та ўйинга четлатилди.

"Пахтакор-2"га қарши 12-тур учрашувида рақибига қарши агрессив ҳатти-ҳаракати учун майдондан четлатилган "Нбу-Осиё" ярим ҳимоячиси Даврон Валижонов 3та ўйинга четлатилди.

"Машъал-2" мураббийи Дилшод Андаев "Насаф-2" клубига қарши учрашувда ҳакам ёрдамчисини ҳақорат қилгани учун огоҳлантирилди ва жаримага тортилди.

"Хотира-79" клуби бошлиғи Илҳом Отавалиев 12-турда Цементчига қарши учрашувда ҳакам ёрдамчисини ҳақорат қилгани учун огоҳлантирилди ва жаримага тортилди.

"Хотира-79" клуби маъмури А. Отавалиев 12-турда "Цементчи"га қарши учрашувда ҳакам ёрдамчисини ҳақорат қилгани учун огоҳлантирилди ва жаримага тортилди.

"Косонсой" ярим ҳимоячиси Бобур Каримов "Нбу-Осиё"га қарши 13-тур учрашувида рақиб футболчисини ҳақорат қилгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

"Нбу-Осиё" ярим ҳимоячиси Сарварбек Сафаров 13-турда "Косонсой"га қарши ўйинда рақиб футболчисини ҳақорат қилгани учун 2та ўйинга четлатилди.

"Обод" клубига қарши 13-тур ўйинида ҳакамни ҳақоратлагани учун майдондан четлатилган "Ғиждувон" ҳимоячиси Шавкат Рахматов 3та ўйинга четлатилди.

"Ғиждувон"га қарши учрашувда рақибига нисбатан агрессив ҳатти-ҳаракати учун майдондан четлатилган "Обод" ҳужумчиси Алишер Азизов 2та ўйинга четлатилди.

"Ғиждувон" мураббийи Шерзод Сатторов "Обод"га қарши учрашувда учрашув ҳакамини ҳақорат қилгани учун огоҳлантирилди ва жаримага тортилди.

"Машъал-2" клубига қарши учрашувда агрессив ҳатти-ҳаракати учун майдондан четлатилган "Орол" ҳужумчиси Ойбек Рўзимов икки учрашувга четлатилди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика