RU

Последние новости

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари Новости

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Олий Лига
«Пахтакор»га қарши 9-тур учрашувида рақиби юзига ҳаддан ташқари куч билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Навбаҳор» ҳимоячиси Юрий Рижко 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Ўзбекистон Кубоги

«Насаф»га қарши нимчорак финал дастлабки учршаувида ўйин тўхтатилган вақтда рақиби юзига зарба бергани учун майдондан четлатилган «Андижон» ярим ҳимоячиси Иброҳим Отахонов 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Хотира-79»га қарши нимчорак финал дастлабки учрашувида рақиб жамоа мураббийига қарата стадионда тартибсизликлар келтириб чиқариши мумкин бўлган ишора қилгани учун майдондан четлатилган «Оқтепа» мураббийи Анатолий Курлаев 4та учрашувга дисквалификация қилинди.

«Оқтепа»га қарши нимчорак финал дастлабки учрашувида ҳакам шаънига номаъқул фикрлар билдиргани учну майдондан четлатилган «Хотира-79» жамоаси бошлиғи Илҳом Отавалиев 3та учрашувга дисквалификация қилинди.

«Олмалиқ»га қарши нимчорак финал жавоб учрашувида рақиби оёғига ҳаддан ташқари куч билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Қизилқум» ярим ҳимоячиси Самандар Шодмонов 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Истиқлол»га қарши нимчорак финал жавоб учрашувида ўйин тўхтатилганидан сўнг рақибига қўл билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Навбаҳор» дарвозабони Хуршид Хўжаев 3та учрашувга дисквалификация қилинди.

Биринчи Лига
«Шердор»га қарши биринчи босқич 8-тур учрашувида майдондан четлатилган «Ғиждувон» ярим ҳимоячиси Фаёз Эргашев 3та учрашувга дисквалификация қилинди.

«Шердор»га қарши биринчи босқич 9-тур учрашувида тажовузкор хулқи учун майдондан четлатилган «Регистон» ярим ҳимоячиси Олим Эргашев 4та учрашувга дисквалификация қилинди.

«Хотира-79»га қарши биринчи босқич 9-тур учрашувида ўйин қоидаларини жиддий равишда бузгани учун майдондан четлатилган «Чуст-Пахтакор» ҳимоячиси Ильмитдин Маматбоқиев 3та учрашувга дисквалификация қилинди.

«Пахтакор-2»га қарши биринчи босқич 9-тур учрашувида тажовузкор хулқи учун майдондан четлатилган «Обод» дарвозабони Бекзод Омонуллаев 3та учрашувга дисквалифиакация қилинди.

«Шўртан»га қарши биринчи босқич 9-тур учрашувида ҳакам шаънига номаъқул фикрлар билдиргани учун майдондан четлатилган «Шердор» ҳимоячиси Озод Турсунов 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика