RU

Последние новости

21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  0 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  3 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  8 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  18 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  14 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари Новости

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Олий Лига
«Сўғдиёна»га қарши 7-тур учрашувидаги тажовузкор хулқи сабаб майдондан четлатилган «Насаф» ҳужумчиси Азамат Алланиёзов 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Насаф»га қарши 7-тур учрашувидаги тажовузкор хулқи сабаб майдондан четлатилган «Сўғдиёна» ҳимоячиси Вусал Магерамов 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

Ўзбекистон Кубоги
«Пахтакор»га қарши 1/16 финал учрашувида рақиб шаънига номаъқул (беадаб) фикрларни билдиргани учун майдондан четлатилган «Хоразм» ҳимоячиси Марат Ҳошимов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Оқтепа»га қарши 1/16 финал учрашувидаги тажовузкор хулқи сабаб майдондан четлатилган «Машъал» ярим ҳимоячиси Қаҳрамон Баҳодиров 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Оқтепа»га қарши 1/16 финал учрашувида ҳакам шаънига номаъқул (беадаб) фикрларни билдиргани учун майдондан четлатилган «Машъал» ярим ҳимоячиси Жаҳонгир Абдумўминов 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Ёшлар Биринчилиги
«Олмалиқ»га қарши 6-тур учрашувида рақиби оёғига жароҳат етказиш мақсадида зарба бергани учун майдондан четлатилган «Қизилум» ярим ҳимоячиси Азизбек Усмонов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Пахтакор»га қарши 7-тур учрашувида рақибига қўл билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Локомотив» ярим ҳимоячиси Икромжон Алибоев 4та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Машъал»га қарши 7-тур учрашувида жамоадоши шаънига номаъқул (беадаб) фикрларни билдиргани учун майдондан четлатилган «Олмалиқ» ҳимоячиси Темур Кагиров 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Андижон»га қарши 7-тур учрашувида бош ҳакам шаънига номаъқул (беадаб) фикрлар билдиргани учун майдондан четлатилган «Бухоро» ҳимоячиси Умрилло Рамазонов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Навбаҳор»га қарши 6-тур учрашувида бош ҳакам шаънига номаъқул (беадаб) фикрларни билдиргани учун майдондан четлатилган «Сўғдиёна» мураббийи Руслан Аҳмедов 1та ўйинга дисквалификация қилинди ва огоҳлантирилди.

Биринчи Лига
«Зомин»га қарши биринчи босқич 5-тур учрашувида тажовузкор хулқи сабаб майдондан четлатилган «Шердор» ярим ҳимоячиси Нурбек Сафаров 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Чуст-Пахтакор»га қарши биринчи босқич 6-тур учрашувида рақибига оёқ билан ҳаддан ортиқ куч билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Обод» ҳимоячиси Ғайрат Умиров 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Косонсой»га қарши биринчи босқич 7-тур учрашувида, ўйин бўлаётган вақтда рақибини ҳаддан ортиқ куч билан туртиб юборгани учун майдондан четлатилган «Обод» ярим ҳимоячиси Дониёр Ҳасанов 2та ўйинга дисквалификация қилинди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика