RU

Последние новости

15:46"Лацио" — "Наполи". Таркиблар маълум  1 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  4 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  2 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  1 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0 12:04Бу йил Суперлига "ёнади", декабрда ҳам ўйинлар бўлади  7 12:00Бугунги ўйинлар: "Ман Сити" — "Челси", "Реал" — "Бетис" ва бошқалар  3 11:22"Барселона" Бастонининг трансфери бўйича қарор қабул қилди  6 10:43Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  12 09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  5 09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  6

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари Новости

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Олий Лига
«Насаф»га қарши 19-тур учрашуви танаффуси вақтида рақиби шаънига номаъқул сўзларни айтгани учун майдондан четлатилган «Пахтакор» ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Пахтакор»га қарши 19-тур учрашуви танаффуси вақтида рақибига қўл билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Насаф» ҳимоячиси Мақсуд Каримов 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Насаф»га қарши 19-тур учрашуви танаффуси вақтида рақибига қўл билан зарба бергани учун «Пахтакор» ҳимоячиси Мурод Холмуҳамедов 2013 йилги мавсум охиригача дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Ёшлар Биринчилиги
«Насаф»га қарши 18-тур учрашувида тўп учун кураш вақтида рақиби оёғига ҳаддан ортиқ куч билан қасддан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Локомотив» ҳимоячиси Сардор Раҳмонов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Шўртан»га қарши 18-тур учрашувида ҳакам шаънига номаъқул сўзларни айтгани учун майдондан четлатилган «Бунёдкор» ҳимоячиси Жавлон Мирабдуллаев 4та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Металлург»га қарши 20-тур учрашувида рақиб шаънига номаъқул сўзларни айтгани учун майдондан четлатилган «Насаф» ҳимоячиси Тоҳир Абдураззоқов 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Насаф»га қарши 20-тур учрашувида рақиб шаънига номаъқул сўзларни айтгани учун майдондан четлатилган «Металлург» ҳужумчиси Миртўра Акбаров 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Насаф»га қарши 20-тур учрашувида ўйин қоидаларини қўпол равишда бузгани учун майдондан четлатилган «Металлург» ҳимоячиси Никита Свиридов 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Олмалиқ»га қарши 20-тур учрашувида бош ҳакам шаънига номаъқул сўзларни айтгани учун четлатилган «Навбаҳор» мураббийи Тоҳир Мадраҳимов 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

Биринчи Лига, 2-босқич
«Андижон»га қарши 6-тур учрашувида ҳакам шаънига номаъқул сўзларни айтгани учун четлатилган «Зарафшон-ПФК» ярим ҳимоячиси Азизжон Абдуллаев 4та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Истиқлол»га қарши 8-тур учрашувида тажовузкор ҳулқи учун майдондан четлатилган «Шердор» ярим ҳимоячиси Турғун Қобилов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Пахтакор-2»га қарши 10-тур учрашувида жамоадоши шаънига номаъқул сўзларни айтгани учун майдондан четлатилган «Регистон» ҳужумчиси Қаҳрамон Баҳодиров 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Косонсой»га қарши 10-тур учрашувида тўп учун кураш вақтида рақиби оёғига ҳаддан ортиқ куч билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Орол» ҳимоячиси Азамат Илёсов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.
 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика