RU

Последние новости

16:18Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Олимпик". Таркиблар эълон қилинди  0 16:08"Бавария" Кейнга ўринбосар топиб қўйди  0 15:31Чуамени: "Ямалнинг ишлари "Эл Класико"га ҳарорат қўшди"  3 15:03Тез орада ишдан бўшаши кутилаётган АПЛ мураббийлари (ТОП-5)  4 14:35Мухлислар норози бўлиши аниқ: АПЛ узоқ йиллик анъанасини бузишга тайёрланмоқда  2 14:05Рэтклифф Левандовскининг МЮга ўтишига тўсқинлик қилган  2 13:37Шомуродов Туркия Суперлигасида тур рамзий жамоасидан ўрин олди  5 13:17Суперлига. 27-турга ҳакамлар тайинланди  6 12:53Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!  1 12:25Брендан Рожерс "Селтик" мураббийлигидан истеъфога чиқди  2 11:59ЎФФ президенти "Бенфика" клуби шароити билан танишди  3 11:38"Челси" қозоғистонлик футболчини Франция клубига ижарага беради  2 10:41"Барселона" МЮга керак бўлмай қолган яна бир футболчининг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёр  2 10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  15 09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  8

Тарихда шу кун. Шацких майдонга тушмаган, Ўзбекистоннинг 2007 йилги Осиё кубогидаги юришини бошлаб берган Эронга қарши учрашувни ёдга оламиз. Новости

Тарихда шу кун. Шацких майдонга тушмаган, Ўзбекистоннинг 2007 йилги Осиё кубогидаги юришини бошлаб берган Эронга қарши учрашувни ёдга оламиз.

Бундан роппа-роса 13 йил олдин яъни 2007 йилнинг 11 июль куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўрт давлат мезбонлигида ўтган Осиё кубогидаги юришини бошлаган эди.

Юқорида айтганимиздек қитъа чемпионати финал раунди Индонезия, Вьетнам, Малайзия ва Таиландда ташкиллаштирилади. Терма жамоамиз ўрин олган гуруҳ ўйинларига Куала-Лумпур шаҳри мезбонлик қилади. Эрон билан илк тур учрашувида вакилларимиз биринчи бўлиб ҳисобни очишларига қарамасдан, якунда ғалабани ушлаб қолишни уддасидан чиқишмаганди. Дарҳақиқат, ўшанда  терма жамоамиз сардори ва етакчиси Максим Шацких дисквалификация туфайли стартдаги учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлади ва иккинчи тур Малайзия билан баҳсга етиб келади. Ҳужумчи юқори спорт формасида эканлиги билиниб турарди. Шу боисдан жамоага қўшилиб кетиши осон кечади. Форсларга қарши кечган беллашувда Рауф Инилеев бир қатор ёшларга имконият беради. Улар орасида олимпия терма жамоаси аъзолари саналган Азиз Ҳайдаров, Азиз Ибрагимов, Виталий Денисовларга ишонч билдиради. 

Осиё кубоги - 2007

Эрон 2-1 Ўзбекистон

Голлар: Ж. Ҳусайний, Ж. Қозимиян - Р. Ризоий (а.г.)

Ўзбекистон: П. Бугало, Ҳ. Каримов, А. Николаев, В. Денисов, П. Саломин (М. Бикмаев), А. Ибрагимов, И. Иномов, А. Ҳайдаров (Ҳ. Ҳошимов), С. Жепаров, Т. Кападзе, У. Бақоев (А. Гейнрих)

Заҳира: Б. Қораев, А. Исмоилов, И. Нестеров, И. Магдиев, Ғ. Ҳасанов, И. Акрамов, В. Карпенко, А. Ғофуров

Бош мураббий: Рауф Инилеев.


Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби Рауф Инилеев, Миржалол Қосимов, Микола Шевченко ва бугунги кунда ҳам терма жамоада фаолият олиб бораётган Мирко Йеличич. 


Ислом Иномов учун бу иккинчи Осиё кубоги бўлса, Павел Саломин ва Азиз Ибрагимовлар учун бу турнир дебют ҳисобланарди. 


Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳимоя қўрғони Ислом Иномов, Виталий Денисов, Ҳайрулла Каримов, Алексей Николаев. 


9-рақамдаги Павел Саломин ўз вақтида "Трактор" жамоасида ажойиб ўйинлар кўрсатарди. 2006 йилги мавсумда эса 21 та гол билан тўпурарлар пойгасида биринчи бўлганини яхши эсласангиз керак. 



Ўзбекистон миллий терма жамоасининг гуруҳ ўйинларида ўзбекистонлик мухлислар стадионда футболчиларимизни фаол қўллаб-қувватлаб туришганди. Лекин, чорак финал учрашуви Жакартага кўчирилгани боис ўзбекистонлик мухлислар  юзага келган айрим муаммолар сабаб стадионга кира олмаганди.


Ўзбекистон терма жамоаси: 19.Ислом Иномов, 1.Павел Бугало, 10.Улуғбек Бақоев, 2.Ҳайрулла Каримов, 17.Алексей Николаев, 18.Тимур Кападзе, 7.Азиз Ҳайдаров, 9.Павел Соломин, 23.Виталий Денисов, 4.Азиз Ибрагимов, 8.Сервер Жепаров.


Марат Бикмаев фаолияти давомида тўртта Осиё кубогида иштирок этган. 


Эрон терма жамоаси ўша вақтда ҳам кучли эди. Мазкур учрашувда Павел Бугало дарвозасини ишғол қилган Саид Жалол Ҳусайний 2017 йил Тошкентдаги ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган учрашувда Александр Лобановни ҳам ранжитишни уддасидан чиққанди. 

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика