Тарихда илк бор Германия Суперкубогини аёл ҳакам бошқаради
30 сен 2020 19:40
Новости
Тарихда илк бор Германия Суперкубогини аёл ҳакам бошқаради
Германия футболи иттифоқи бугун бўлиб ўтадиган мамлакат Суперкубогида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, учрашувда 41 ёшли Бибиана Штайнхаус бош ҳакамлик қилади. Германия Суперкубоги тарихида илк бор ўйинни аёл ҳакам бошқариб боради.
Унга қанотларда Марсель Унгер ва Томас Штейн кўмаклашади. Захирадаги 4-арбитр эса – Харм Осмерс.
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” – “Боруссия Д” ўртасидаги учрашув 30 сентябр куни Тошкент вақти билан 23:30 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Комментарии