RU

Последние новости

10:41"Барселона" МЮга керак бўлмай қолган яна бир футболчининг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёр  0 10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  2 09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  3 09:11МЮ ва "Челси" қизиқаётган футболчининг нархи 120 миллион фунт этиб белгиланди  1 08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0 08:03“Олтин тўп”га даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Рўйхатда Дембеле йўқ  9 07:36Ямал қимматбаҳо харидни амалга оширади  2 01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  5 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  4 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  13 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  3 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  16 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3

Тарихда бугун: Ёмғирли кеча, ҳисобга олинмаган гол, "Кунг-фу Панда" ва 90-дақиқадаги гол Новости

Тарихда бугун: Ёмғирли кеча, ҳисобга олинмаган гол, "Кунг-фу Панда" ва 90-дақиқадаги гол

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнига қўл ургандик.

Фото Архив: Тарихда илк бор ўтказилган Ўзбекистон Лига кубогининг 8та гол урилган финалини ёдга оламиз

Бугун Осиё Чемпионлар лигасининг яқин ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.

ОЧЛ-2018 доирасида Тошкентда ўтказилган учрашувга тўхталамиз. Мусобақанинг "B" гуруҳидан жой олган "Локомотив" "Ал Дуҳайл" (Қатар), "Зобаҳан" (Эрон) ва "Ал Ваҳда" (БАА) жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб борган. Ўшанда гуруҳдаги барча ўйинда ғалаба қозонган қатарлилар биринчи бўлишган. "Темирйўлчилар" ва "Зобаҳан" гуруҳда 7 очкодан тўплашган. Ўзаро ўйинлардаги устунлик эвазига форслар нимчорак финалга йўл олишган. "Локомотив" эса гуруҳда қолиб кетган.

ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичининг 6-турида "темирйўлчилар" ўз майдонларида "Зобаҳан"ни қабул қилишган. Афсуски, 90-дақиқада Ислом Тўхтахўжаев гол уриб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган бўлса-да, бу тошкентликларнинг кейинги босқичга чиқишлари учун камлик қилган.

Кучли ёмғирга қарамай стадионга ўша куни 4212 томошабин келган.


ОЧЛ, "B" гуруҳи
6-тур, 17.04.2018
Тошкент, "Локомотив" стадиони, 4212 томошабин
"Локомотив" (Ўзбекистон) - "Зобаҳан" (Эрон) 1:1
Ҳакамлар:
Ко Ҳюнг Жин, Юн Кванг-Йеол, Ким Янг-Ҳа, Чае Санг Ҳеоп (барчаси Жанубий Корея)
Голлар: И.Тўхтахўжаев (С.Мирзаев) 90 - М.Табризи 25.

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 5.Кахи Махарадзе, 33.Олег Зотеев (77.Диёржон Туропов, 66), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 88.Игорь Йелич, 22.Санжар Шоаҳмедов, 15.Сардор Мирзаев, 27.Сардор Рашидов, 10.Марат Бикмаев, 6.Нивалдо (19.Ҳусниддин Ғофуров, 80).
Захира: 12.Маъмур Икромов, 4.Бобурбек Йўлдошев, 8.Шерзод Каримов, 23.Идрис Бикмайкин, 99.Чо Сук Жае.

"Зобаҳан": 12.М.Мазаҳери, 5.Г.Гвелесиани, 34.М.Фахреддини, 6.К.Шафиеи, 3.В.Муҳаммадзода, 2.М.Нажотмаҳди, 33.М.Саттори, 88.Ҳ.Боуҳамдан, 11.М.Табризи (10.Б.Раҳмони, 70), 99.Кирос, 7.М.Ҳуссейни (8.Г.Хададифар, 90+1).

Огоҳлантиришлар: О.Зотеев 21, К.Махарадзе 67 - Г.Гвелесиани 51, М.Мазаҳери 90+3.

Ўша куни асосий таркибда тушганлардан 5 нафари (Нестеров, Бикмаев, Зотеев, Махарадзе ва Муҳаммадиев) ҳозир ҳам "Локо"да.


Қай даражада ёмғир ёққанини шу суратга қараб билиб олиш мумкин.


Кунг-фу Панда.


Мирко Йеличич.


Форслар 25-дақиқада Муртазо Табризининг голидан кейин ҳисобда олдинга чиқиб олишганди.


Бразилиялик ҳужумчи Нивалдо ўша мавсум ОЧЛда иккита гол уриб, битта голли пас берганди.


Марат Бикмаев 2018 йил ОЧЛда бор йўғи битта тўп киритган.


Санжар Шоаҳмедов эса ўша мавсум Чемпионлар лигасида битта гол ва битта голли пасни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.


Нивалдонинг кайфияти яхши эмас.


Ислом Тўхтахўжаев марказий ҳимоячи бўлишига қарамай гуруҳдаги 6 ўйинда бир гол ва бир голли пасни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.


Ҳолид Шафиеидан ваҳимали кадр.


72-дақиқада Диёр Туроповнинг голи ўйиндан ташқари ҳолат деб инобатга олинмаган.

Сардор Рашидов ўша йили иккита гол урганди.


Сардор Мирзаев 6 ўйинда 2та гол урган ва битта голли пас берганди.


Тўхтахўжаев Бахтиёр Раҳмонини нокдаун қилаёзганди.


Ислом 90-дақиқада ҳисобни тенглаштирган. Аммо, бу плей-оффга чиқиш учун камлик қилган.

Узоқ пландаги Шуҳрат Муҳаммадиев ОЧЛ-2018да 3та голли пас берганди.


Финал хуштаги чалинганидан сўнг форсларнинг хурсандчилиги.


Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика