RU

Последние новости

14:56"Арсенал" "Лилль" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 14:37Суперлига-2025. Жасур Ҳасанов, Суҳроб Султонов, Артём Филипосян, Александр Лобанов ҳеч қайси клуб қайдномасига кирмади   1 14:14"Атлетико" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини ўз сафида кўрмоқчи  2 13:45Рафинья фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 13:26"Барселона" Гёкерешни қанчага сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди  0 12:59Вальверде - "Реал"нинг ЕЧЛда "Атлетико"га қарши ўйин қайдномасига киритилди. Хавбек мушакларидаги ноқулайлик туфайли 2 та ўйинни ўтказиб юборганди  2 12:40"Ал Ҳилол"нинг Ўзбекистон клубларига қарши ўйинлари тарихи  9 12:22"Милан" жамоа етакчиларидан бири билан шартномани 2030 йилга қадар узайтирди  0 12:18"Андижон"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси маълум  1 11:58"Арсенал" "Атлетико"нинг собиқ спорт директори Бертани тайинлаши мумкин. Келишув март ойида тузилиши режалаштирилган  0 11:35"Бавария" ёзда Команни 35-45 млн еврога сотмоқчи. Вингерга "Арсенал" ва Саудия клублари қизиқмоқда  1 10:52Месси? Аргентинанинг Уругвай ва Бразилияга қарши кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  8 10:20Клаудио Раньерининг танқиди «қиммат»га тушди  1 10:05Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  3 09:53«Реал»нинг «Атлетико»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  25

Тарихда бугун: Ривалдо сардорлигидаги юлдузли "Бунёдкор", улкан байроқ ва ажойиб мухлислар Новости

Тарихда бугун: Ривалдо сардорлигидаги юлдузли "Бунёдкор", улкан байроқ ва ажойиб мухлислар

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнига қўл ургандик.

Фото Тарихда бугун: Пенальтини уролмаган Исма, асабий Шота ва Козак, Бақоевдан эможибоп эмоциялар. "Бухоро" "Пахтакор"ни мағлуб этган баҳсдан ажойиб кадрлар

Бугун Осиё Чемпионлар лигасининг 11 йил олдинги ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.

ОЧЛ-2009 доирасида Тошкентда ўтказилган учрашувга тўхталамиз. Мусобақанинг "D" гуруҳидан жой олган "Бунёдкор" "Ал Иттифоқ" (С.Арабистони), "Сепахон" (Эрон) ва "Ал Шабаб" (БАА) жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун курашган. Ўшанда Ривалдо сардорлигидаги "қалдирғочлар" 8 очко билан гуруҳда "Ал Иттифоқ" (12 очко)дан кейин иккинчи бўлганди.

Битта ўйиндан иборат нимчорак финалда "Бунёдкор" Эроннинг "Персеполис" клубини меҳмонда Ривалдонинг пенальтидан киритган ягона голи эвазига мағлуб этган. Чорак финалда эса Жанубий Кореянинг "Поханг Стилерс" клуби билан рўбаро келинган. Ҳар иккала баҳсда мезбон жамоа 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Иккинчи ўйин корейслар майдонида ўтган ва экстра таймларда кейинчалик "қалдирғочлар" ўйинчисига айланган Стефица Ристичнинг голи тошкентликларни ярим финалдан қуруқ қолдирган. "Поханг Стилерс" ўша мавсум ОЧЛ ғолиби бўлганди.

ОЧЛ-2009 гуруҳ босқичининг 3-турида "Бунёдкор" ўз майдонида "Сепахон"ни қабул қилган. Ўшанда "Жар" стадионини тўлдириб ўтирган мухлислар 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг гувоҳи бўлишган. Ана шу учрашувдан тарихий суратларни тақдим этгани учун таниқли фотограф Ҳасан Пирмуҳаммедовга миннатдорчилик билдирамиз.

ОЧЛ, "D" гуруҳи
3-тур, 08.04.2009
Тошкент, "Жар" стадиони, 9000 томошабин
"Бунёдкор" - "Сепахон" 2:2
Бош ҳакам:
Тойо Минору (Япония)
Голлар: Ш.Саломов 27, Б.Ашурматов 74 - Ҳ.Агили 45+2, Эмад Муҳаммад 60

"Бунёдкор": Мурожон Зуҳуров, Анвар Ғофуров, Эдсон Рамос, Бахтиёр Ашурматов, Саҳоб Жўраев, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе (Руслан Мелзитдинов, 67), Сервер Жепаров, Ривалдо, Шавкат Саломов (Жасур Ҳасанов, 37), Анвар Солиев (Баҳодир Пардаев, 71).

"Сепахон": Р.Аҳмади, Армандо Са, Ҳоди Агили, Эҳсон Ҳожисафи, М.Жафарпур, М.Навидкиа (Р.Ҳатиби, 77), Ж.Акбари, А.Лабед (Ф.Баҳадорани, 83), Ҳ.Азиззода, А.Жамшидиан (Ж.Элонг Элонг, 62), Эмад Муҳаммад.

Огоҳлантиришлар: Эдсон Рамос 30, Р.Мелзитдинов 79 - Ж.Элонг Элонг 73, М.Жафарпур 88.

Улкан байроқ.

"Бунёдкор" мухлислар клуби бошлиғи Абдураҳмон Фозилов.


19 ёшли Эҳсон Ҳожисафи (28-рақам)ни танидингизми? У кейинчалик Эрон миллий терма жамоасининг асосий ўйинчиларидан бирига айланган ва Ўзбекистон МТЖга қарши кўп бор майдонга тушган.


"Қалдирғочлар" Ривалдо сардорлигида юлдузли таркиб шакллартиришганди. Ўша куни асосий таркибда тушганлардан Анвар Ғофуров ҳамон "Бунёдкор"да, орада 2 йилни "Обод"да ўтказган бўлса ҳам.


У пайтлар Ривалдонинг ўйинини жонли кўришни хоҳлаган мухлислар билан стадион тўларди.


Сервер Жепаров ўша мавсум ОЧЛда иккита тўп киритган. Ҳар иккала голини ҳам чорак финал биринчи ўйини доирасида "Поханг"га қарши Тошкентда киритган.


Темур Кападзе орадан 13 кун ўтиб Исфахонда ўтган учрашувда "Буник"ка ғалаба келтирган ягона голни киритганди.


Ривалдони персонал мухлиси)


Ривалдо ўша мавсум ОЧЛда битта гол урган. Пенальтидан киритган ўша голи жамоани чорак финалга олиб чиққанди.


Бразилиялик ўнг қанот ҳимоячиси Эдсон Рамос "Бунёдкор"дан кейин Испаниянинг Мальорка" клубига ўтганди.


Шавкат Саломов ҳисобни очганидан сўнг.


Ривалдо мамлакатимиз яшил майдонларида тўп тепган йиллар ажиб даврлар эди.


Ёш Муроджон Зуҳуров.


Ҳикмат Эргашев.


Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика