RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Тақдир ҳазили: "Барселона" учун оғир синов Новости

Тақдир ҳазили: "Барселона" учун оғир синов

Еврофутболда мавсум якунланиш арафасида.

Испания Ла Лигаси яна 4 турдан кейин ниҳоясини топади. Одатда йилнинг ушбу қисмида Примера чемпиони ҳам, совриндорлар номи ҳам деярли аниқ бўларди. Бироқ, бу мавсум олдингиларидан анча фарқ қиляпти: "Атлетико" 7 йиллик танаффусдан кейин яна чемпион бўлиши, "Реал" ёки "Барселона" медалларсиз қолиши, "Севилья" 12 йилдан кейин яна медаль ютиши мумкин.

Барселона

Примера Дивизион . Тур 35

08/05/2021, 20:15

0
:
0
Завершен

Атлетико Мадрид

Стадион: Camp Nou, 0 зрителей

Главный судья: Антонио Матеу Лахоз

45'
90'
31'  Серхио Бускетс (Илайш Мориба)
46'  Оскар Мингеса (Рональд Араухо)
58'  Илайш Мориба
75'  Сержиньо Дест (Серхи Роберто)
75'  Педри (Усман Дембеле)
81'  Жорди Альба
82'  Жерар Пике
12'  Тома Лемар (Сауль Ньигес)
34'  Сауль Ньигес
46'  Фелипе
65'  Коке
66'  Сауль Ньигес (Жуан Феликс)
72'  Анхель Корреа (Жоффре Кондогбиа)

Бугун Каталонияда чемпионлик пойгасидаги энг муҳим баҳслардан бири бўлиб ўтади: "Барселона" — "Атлетико". "Кўк-анорранглилар" устози Рональд Куман учун бу ўйин "матрасчилар"га қарши 5-си бўлади. Нидерландиялик мутахассис "Валенсия" ва "Барса" бош мураббийи сифатида "Атлетико" билан ўтган ўйинларнинг фақат 1 тасида ғалаба қозонган (2008 йил), 3 бор мағлуб бўлган.

Каталон жамоаси "Атлетико"ни сўнгги бор 2019 йилнинг декабрида мағлуб  қилган эди. Клублар ўртасида ўтган 1-даврадаги баҳс тақдирини бельгиялик Каррасконинг биргина голи ҳал қилган.


Ўйин ҳақида

Мазкур баҳс "Барселона" учун аҳамияти жиҳатидан мавсумдаги энг муҳими бўлиши мумкин. Мағлубият каталонларни юқори эҳтимол билан нафақат чемпионлик, кумуш меддаллардан ҳам мосуво қилади. Дуранг ёки ғалаба эса "Барса"нинг азалий рақиби "Реал"нинг эҳтимолий чемпионлигини кафолатлаши мумкин. Хуллас, тақдир "кўк-анорранглилар" билан яхшигина ҳазиллашяпти — улар чемпионлик учун курашиб, кубокни "қуда"ларига олиб беришлари мумкин. Шу юздан бугун ўйин ичи ва атрофида рўй берадиган воқеаларни ўтказиб юбормасликни маслаҳат берамиз.

Жамоаларнинг кенгайтирилган таркиблари

Диего Симеоне мазкур учрашув учун қуйидаги футболчиларни рўйхатдан ўтказган:

Дарвозабонлар: Иво Грбич, Ян Облак.


Ҳимоячилар: Хосе Мария Хименес, Ренан Лоди, Стефан Савич, Фелипе, Марио Эрмосо, Киран Триппьер, Шиме Врсалько.

Ярим ҳимоячилар: Жоффре Кондогбиа, Лукас Торрейра, Коке, Сауль Ньигес, Тома Лемар, Маркос Льоренте, Эктор Эррера, Витоло, Янник-Феррейра Карраско.

Ҳужумчилар: Жоау Феликс, Луис Суарес, Анхель Корреа, Мусса Дембеле.

"Барселона"да эса қуйидаги футболчилар майдонга тушиши мумкин:

Дарвозабонлар: Марк-Андре Тер Штеген, Нето, Арнау Теньяс;

Ҳимоячилар: Сержиньо Дест, Жерар Пике, Роналд Араухо, Клеман Лангле, Жорди Альба, Серхи Роберто, Самуэль Умтити, Хуниор Фирпо, Оскар Мингеса;

Ярим ҳимоячилар: Серхио Бускетс, Миралем Пьянич, Рики Пуч, Педри, Френки Де Йонг, Алейш Мориба;

Ҳужумчилар: Антуан Гризманн, Лионель Месси, Усмон Дембеле, Франсишку Тринкау, Мартин Брэйтуэйт.

Муаллифнинг тахмини

Жамоаларнинг учрашув аҳамиятини ҳисобга олиб, ёпиқ ўйин кўрсатиш эҳтимоли юқори. Шу туфайли кўп гол урилмайди. Томонлар биттадан тўп киритиб, дурангга имзо чекишса керак.

Қадрли мухлис, бугунги ўйиндан сиз қандай натижа кутяпсиз. "Атлетико"ни 3 ўйиндан бери енголмаётган "Барса" бугун бу вазифани эплай оладими?

Фахриддин Рўзиев

Автор :
Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика