Танишинг: Агентлар қироли
07 сен 2016 10:01
Новости
Танишинг: Агентлар қироли
Мино Райола ҳақида нималарни биламиз? Поль Погба трансферини таъминлаш орқали жаҳон рекордини янгилаган агент, Златан Ибрагимовичдек «крутой» футболчига ўз сўзини ўтказа оладиган мутахассис.
Қисқаси, у кўпгина шов-шувли келишувлар асосчиси. Мино аслида ким? Дейлик, футбол оламига қандай кириб келган? Ўз касбининг билимдони сифатида «Қирол», дея таърифланадиган мутахассис ҳақидаги мақола барчани бирдек қизиқтирса, ажабмас.
Минонинг фаолияти ресторанда бошланган
Мино Райола Италия жанубидаги Салерно провинциясининг Ночера-Инферьор шаҳарчасида дунёга келган. Соҳилларини Тиррен денгизи сувлари ювиб турадиган бу гўша неаполча услубда пиширилган пиццалар учун тайёрланадиган қайланинг асосий хом ашёси саналган Сан-Марцано помидорлари билан донг таратган. Минонинг отаси пазандалик соҳасидан анча йироқ бўлсада (у Италияда чилангарлик билан шуғуллаган), юртининг машҳур неъматидан самарали фойдаланиш илмини пухта ўзлаштирганди. Ўтган асрнинг 60-йиллари Райолалар оиласи тўкин тирикчиликни кўзлаб, Голландияга кўчиб ўтади ва Харлем шаҳридан қўним топади. У ерда катта Райоланинг пазандалик санъати қўл келади. Яъни оила Харлемда «Наполи» номли мўъжазгина тамаддихона очади. 16 ёшли Мино шу ошхонада фаррошлик ва официантлик вазифаларини адо этарди. Шунингдек, маҳаллий таъминотчилар ҳамда бизнесменлар билан бўладиган ҳамкорлик музокараларида отасига яқиндан ёрдам берарди. Чунки ёш Мино голланд тилини яхши ўзлаштириб олганди. Шу тариқа кичик Райола отасининг энг яқин маслаҳатчисига айланади. Кўп ўтмай, тамаддихона ресторан мақомини олади, кейинчалик ошхоналарнинг бутун бир катта тармоғи Райолалар тасарруфида фаолият юрита бошлайди.
Мино 7та тилни билади
Бўлажак агентнинг эътироф этишича, у инглиз тилини ўрганиш учун 3 йиллик умрини сарфлаган. Қизиғи, Мино бу тилни ҳеч кимнинг ёрдамисиз, шунчаки, Disney фильмларини томоша қилиш орқали ўзлаштирган. Кейинчалик испан, француз ва немис тилларини ҳам «сув» қилган Райола португалча ҳам зарурлигини тушуниб етди. Зеро, у Бразилия ва португалиялик футболчилар билан бемалол мулоқот қилишни мўлжаллаганди-да. Мино «Наполи»даги юмушлар ва мустақил равишда хорижий тилларни ўрганиш баробарида адвокатлик ихтисоси бўйича таҳсил олиш, стол тенниси билан шуғулланиш ва «Харлем» ўсмирлар жамоасида тўп суришга ҳам вақт топа оларди. Унинг агентлик фаолияти айнан «Харлем»да бошланди. Бир куни клуб президенти оилавий базм уюштирди ва шу баҳона Мино билан суҳбатлашди. «Мен унга футболда ҳеч нарсани тушунмаслигини айтдим. Бундан бироз ранжиган президент «Шунчалик ақлли экансан, менга қандай хатоларга йўл қўйганимни исботлаб бер», дея ишга таклиф этди» - бу Минонинг хотиралари.
Шу тариқа 19 ёшли йигитча «Харлем» спорт директори лавозимида ишга киришди. Тўғри, бу вазифада атиги 2 ой фаолият юритди. Чунки чинакам савияли жамоани шакллантириш учун пул, уни топиш учун эса эркинлик ва дадиллик керак эди. Клубнинг лоқайд директорлар кенгаши буларни сира ўйламасди. Хуллас, ҳафсаласи пир бўлган Райола мустақил фаолият юритишга қарор қилди. Қисқа вақт ичида маблағнинг ўзи Минони қидириб топди, гўё. Яъни бўлажак агент Sport Promotions агентлик идорасига аъзо бўлди. Бу борада ёш мутахассисни тақдирнинг ўзи қўллаб-қувватлади. 90-йилларда голландиялик кўпчилик футболчилар айнан Италияда тўп суришни орзу қилардилар. Ҳар икки халқ тилини мукаммал ўзлаштирган Мино эса уларнинг орзуларини рўёбга чиқариш орқали футбол оламида танила бошланди. Хуллас, Брайан Рой, Марсиано Винк, Вим Йонк, Михель Крик, Деннис Беркамп каби «Аякс» юлдузлари Италия жамоаларига ўтишди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Мино муваффақиятли даврда ҳам тўла эркинликка эришиш ниятидан воз кечмади, бунинг учун замин тайёрлаш пайида юрди. Тез орада Райола мамлакат футбол федерацияси касаба уюшмаси билан тенги йўқ шартномага имзо чекиб, голландиялик барча футболчилар тасарруфини ўз ихтиёрига олди. Энди у Sport Promotionsнинг кўмагига муҳтож эмасди.
Райоланинг хусусий компанияси бор
Минонинг Голландияда рўйхатдан ўтган шахсий агентлик компанияси Maguire Tax - Legal, деб номланади. У бундай тўхтамга таниқли актёр Том Круз томонидан «Жерри Магуайр» фильмида яратилган образдан олган таассуротлари туфайли келган. Картинада Круз раҳбариятни танқид қилгани учун ишдан ҳайдалган ва хусусий компаниясини очишга аҳд қилган спорт агенти ролини ижро этганди.
Недведнинг «Лацио»га ўтишини истамаганди
Павел Недведнинг «Спарта»дан «Лацио»га ўтиши Райола фаолиятидаги дастлабки йирик трансфер бўлди. Аслида Мино чехиялик мижози туфайли 1,2 млн. фунт эмас, балки анча кўпроқ маблағни ўз ичига олган шартнома имзолаши мумкин эди. Бироқ у Недведнинг футболни ҳар қанча маблағдан устун қўйишини яхши биларди. Қолаверса, Зденек Земан ҳам мўмай даромад ёш иқтидор соҳибининг ёрқин фаолиятига халал беришини таъкидлаганди. Охир-оқибат, ҳужумкор футболчи «Лацио» билан битим тузди. Бир йилдан кейин Земан ўрнини Эрикссон эгаллагач эса, Павел ҳаттоки, захира ўриндиғидан ҳам жой олмай қўйди. Шунда у Райолага мурожаат этиб, «Лацио» чангалидан қутқаришини илтимос қилди. Агент эса чехиялик малласочга сабр билан ўз вазифасини аъло даражада бажаришга уринишини маслаҳат берди. Шундан атиги 2 ҳафта ўтгач, Недвед Рим жамоасининг етакчиларидан бирига айланди ва ўша мавсум якунида скудеттони қўлга киритди.
Моджини ёқтирмасди
Минонинг айтишича, Недведнинг «Ювентус»га ўтиши ҳақида бутун бир китоб ёзиш мумкин экан. Азалдан Лучано Моджини хуш кўрмайдиган Райола қачондир «Юве» унинг мижозларидан бирини сотиб олишига умид боғлар, шунда Моджи ҳаммаси учун ҳақ тўлашга мажбур бўлишини биларди. Туринликлар эса Недвед учун имкони борича озроқ харажат қилиш мақсадида футболчининг Римга қайтиш йўлларини тўсиб қўйишди. Шунда ҳам Райола уларга ён беришни истамади. У Павелнинг маоши Зиданнинг «Реал»даги иш ҳақидан кўпроқ бўлишини истарди. Музокара чоғи уйидан шошилинч хабар олган Мино «Юве» директорларига шундай деди: «Ҳозир меҳмонхонага кетаман. Эртага юрак хуружи билан шифохонага олиб кетилган отамдан хабар олишим керак. Павел Туринда ўйнашини истасангиз, шартларимни қабул қилинг. Баҳслашишга вақт йўқ!» Буни қарангки, «Юве» Райоланинг барча шартларига жимгина кўнди.
Златаннинг ўзи Райолани танлаган
Райола аксар касбдошларидан фарқли ўлароқ, Златанни ўз мижозлари сафига қўшиб олишга ошиқмади. Чунки «Аякс»да у билан ҳамкорлик қилиш орзусида юрган футболчилар етарли эди. Жумладан, Ибранинг энг яқин дўсти ҳисобланган бразилиялик Максвелл. Айнан шу футболчи дўстининг илтимосига биноан, уларни учраштирди. Мулоқот ўта ҳашаматли «Окура» меҳмонхонасида бўлиб ўтди. «Шоҳона гўшага шоҳона кўринишда бориш керак» қабилида ўйлаган Златан шунга яраша, ҳозирлик кўрган ва Райолани ҳам шаҳзодалардек келишини кутганди. Агентнинг хотираси: «Златан илк учрашувга «Порше» автомобилида келди. Эгнида «Гуччи» курткаси, қўлида Rolex олтин соати. Унга қарата шундай дедим: «Ўзингни дунёдаги энг зўр футболчи ҳисоблайсанда, шундайми?» «Ҳа, шундай, мен Златан исмли даҳоман!», - дея жавоб берди у. Кейин ҳужумга ўтдим: «Эҳтимол шундайдир, лекин мен учун ҳеч ким эмассан. Дейлик, шунчалик оз гол урасанки, бу услубинг билан циркдан иш топишинг осонроқ...». Унинг бу сафарги жавоби ҳам далил янгради: «Агар кўп гол урганимда, сенинг ёрдамингга муҳтожлик сезмасдим. Зеро, бу ҳолатда онам ҳам мени сотишни уддаларди!» Хуллас, Златан ҳар қандай вазиятда тегишли жавоб топарди. Якунда унинг олдига бир неча талабларни қўйдим - «Порше»дан воз кечиши, тилла соатини сейфга қўйиши ва энг муҳими, мен айтгандек машқ қилишини. Аввалига ўйлаб кўришини айтди, лекин бир неча сониядан кейин таклифимни қабул қилди».
Алекс Фергюсонга ёқмасди
Поль Погбанинг сотиб юборилиши «МЮ» тарихидаги энг катта хатолик саналади. Сэр Алекснинг фикрича, бунда аввало, айнан Мино Райола айбдор. «Биз Погба билан 3 йиллик келишувга эга эдик. Бироқ Райола унинг оила аъзолари ишончига кириб, ўртадаги муносабатни бузди. Якунда Поль «Ювентус»га йўл олди», - деб ёзганди сэр Алекс ўз асарида. Мино эса бунга қуйидагича жавоб қайтарди: «Менимча, Фергюсон ҳамманинг устидан ҳукмрон бўлишни истайди. Тўғри, у буюк мураббий, лекин буюклар ҳам нуқсондан холи эмаслар».
У Мендеш билан ҳамфикр эмас
Минонинг фикрича, Жорже Мендеш аввало, мижозлари манфаати эмас, ўзини ўйлайди: «Жорже - худбин. Дейлик, қайсидир жамоа футболчи учун 50 млн. ваъда қилиб, унга 100 минг маош белгилайди. Бошқа клуб эса трансферга 10 млн., иш ҳақи учун эса 500 минг таклиф қилади. Жорже бу ҳолатда албатта, биринчи вариантни танлайди. Мижозининг озгина маоши эса уни сира қизиқтирмайди. Мен аксинча йўл тутаман. Яъни трансфер нархи ва ундан ўзимга тегадиган улушга иккинчи даражали масала сифатида қарайман. Муҳими, мижозим имкон қадар кўпроқ маош олса, бас. Мендеш билан ўртамиздаги фарқ шу. Бу масалада у жануб, мен эса шимол...».
Мино яна Гвардиолани ҳам ёқтирмайди
Райола гаплашиш у ёқда турсин, ҳаттоки, дуч келишни ҳам истамайдиган мутахассислардан бири - бу Хосеп Гвардиола. Яна унинг сўзларига эътибор қаратамиз: «Пеп - малакали мураббий. Шу билан бирга овсарнинг ўзи! Ахир 65 млн. еврога харид қилинган ўйинчи (Златан Ибрагимович назарда тутиляпти)ни «токчага териб қўйиб», уни «чиқинди»га чиқарган мутахассисни яна қандай аташ мумкин? Умуман, мижозимга муносиб муносабатда бўлмаган мураббий ёки клубни ҳеч қачон ҳурмат қилмайман!»
Райола қанча топди?
Мино Райола ёзги трансфер пайти 31 миллион еврога бойиди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди. У ярим ҳимоячилар — Поль Погба, Генрих Мхитарян ва ҳужумчи Златан Ибрагимовични «Манчестер Юнайтед»га олиб ўтиш ортидан шунча улуш олди. Маълумотларга қараганда, Погбанинг трансферидан 105 миллион евро олган «Ювентус» шундан 20 миллионини Райолага берган. Дортмунднинг «Боруссия» клуби эса Мхитарянни 42 миллион еврога сотди ва Райола ушбу келишувдан 8 миллион улуш олди. Шунингдек, Ибрагимовични озод агент мақомида ўз сафига қўшиб олган «МЮ» Райолани 3 миллион евролик мукофот билан «сийлади».
Содиқ СОБИР тайёрлади

Комментарии