RU

Последние новости

22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  6 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3

Таиланд терма жамоаси мураббийи: "Таиланд кетма-кет тўртинчи Жаҳон чемпионатида кучли 16таликдан жой олмоқда" Новости

Таиланд терма жамоаси мураббийи: "Таиланд кетма-кет тўртинчи Жаҳон чемпионатида кучли 16таликдан жой олмоқда"

Жаҳон чемпионати 1/8 финал доирасида ўтказилган Таиланд - Франция (2:5) баҳсидан сўнг Таиланд терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Элой Алонсо сайтимизга кичик интервью берди.

"Ушбу мусобақадаги энг яхши биринчи бўлимимизни ўтказдик. Танаффусга қадар ҳисобда олдинга чиқиб олишимиз мумкин эди. Бугун биз яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик, рақиб эса ўз имкониятларини кўкка совурмади ва ғалаба қозонди. Иккинчи бўлимда ҳам шунга ўхшаш сценарий такрорланди. Рақиб дарвозабони бугунги учрашувнинг асосий қаҳрамони бўлди деб ўйлайман. Ҳисобда ортда бораётганимиз сабабли дарвозабонсиз ўйнадик, аммо бу хавфли эди. Рақиб бизни шу паллада ушлай олди.

Мундиал Таиланд терма жамоаси учун муваффақиятли бўлди деб ўйлайман. Биз плей-оффда иштирок этдик. Таиланд кетма-кет тўртинчи маротаба Жаҳон чемпионатининг энг кучли 16та жамоасидан бири бўлиб келмоқда. Шунингдек, Ўзбекистондаги мундиалда биз биринчи маротаба Европа жамоасини мағлуб эта олдик. Биринчи турда Хорватияни мағлуб этдик. Хорватия биз мағлуб эта олган дастлабки Европа терма жамоаси бўлди. Секин-асталик билан ўсишда давом этмоқдамиз. Биз учун муваффақиятли бўлган 2024 йилни давом эттирмоқдамиз. Биз бор-йўғи уч ой аввал Осиё минтақасининг вице-чемпионлари бўлгандик. Кайфиятим бироз яхши эмасдир, сабаби биз бугун яхшироқ натижа қайд этишимиз мумкин эди.


Ушбу Жаҳон чемпионатида ҳар бир жамоа ҳар қандай рақибни мағлуб эта олиши мумкинлигини кўряпмиз. Сюрпризларга бой мусобақа бўляпти. Кеча Португалия мусобақани тарк этди. Жанубий Америка, Европа, Осиё ва қолган барча минтақаларнинг даражаси тенглашиб бормоқда. Бу ажойиб. Сабаби футзал спортининг маъноси ҳам шунда. Ҳар бир жамоа ҳар кимни мағлуб этиши мумкин" - дея фикр билдирди Элой Алонсо.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Футзал бўйича ЖЧ. Франция Таиландни мағлуб этди. Жаҳон чемпионатида осиёлик жамоалар қолмади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика