Таиланд терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйин ўз кучимизга баҳо беришга ёрдам беради"
07 июн 2022 11:45
Новости
Таиланд терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйин ўз кучимизга баҳо беришга ёрдам беради"
"Эртага бизни саралаш босқичида муҳим учрашув кутиб турибди. Биз 3 очко билан бошлаб олишимиз талаб этилади. Ҳозирги кунда барча жамоалар яхши ўйин кўрсата олади. Шу сабабли биз ўз ҳам ўйинимизни намойиш этишимиз керак. Лекин албатта, бу гуруҳда Ўзбекистон миллий терма жамоаси фаворит ҳисобланади. Биз 2 та турда 6 очкони қўлга киритиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритишимиз лозим. Охирги турдаги Ўзбекистонга қарши ўйин ўз кучимизга баҳо беришга ёрдам беради.
Бундан ташқари, 4 та футболчимиз U-23 Осиё кубогида иштирок этмоқда. Шу сабабли уларнинг хизматидан фойдалана олмаймиз. Шунингдек, бизда жароҳат олганлар ҳам бор. Яна бир футболчимиз трансфер билан боғлиқ вазият туфайли ўйинда иштирок этолмаслиги маълум бўлди. Лекин айта олишим мумкин, айни пайтдаги футболчиларимда Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш учун етарлича потенциал мавжуд", - дейди Пёлкинг.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии