RU

Последние новости

17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  7 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  2 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  12 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  1 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  3 16:21Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?   13 16:15ЦСКА собиқ ҳужумчиси қамоқдан озод этилди  0 15:47"Футбол олами". "Динамо", "Бунёдкор" ва "Шўртан" дастлабки чорак финалчилар  0 15:39Гвардиола: "Кейинги учрашувда 10 нафар янги ўйинчи майдонда бўлади..."  5 15:15"Ливерпуль" швециялик ҳужумчи учун 100 млн фунт таклиф қилмоқчи  4 14:46"Ал Ҳилол" Рафаэл Леауни нишонга олди  2 14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  2 13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  2

Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида Новости

Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида

2025 йилги Ўзбекистон Суперлигасида ҳар бир тур ўз сенсациясини тақдим қилмоқда.

Аммо мавсумнинг энг катта воқеаси — Самарқанднинг “Динамо” жамоасининг мағлубиятсиз юриши ва жадвалдаги юқори натижаси бўлмоқда, десак янглишмаган бўламиз. Аслида, бу кўҳна шаҳарда муваффақиятли мавсум сифатида 1999–2000 йиллар тилга олинади. Кейинчалик, 2007–2008 йилларда ҳам “Динамо” кучли бешталикдан жой олганди. Орадан 18 йил ўтиб, Самарқандда футбол яна уйғонмоқда.

“Динамо” бугунги кунда 12 турда 25 очко жамғариб, иккинчи ўринда турибди. Бу нафақат статистика, балки Самарқанд футболида қайта тирилиш даврининг белгисидир. Ва бунинг марказида битта шахс турибди — Вадим Абрамов.

Абрамов Самарқандда нима қилди?

Кўпчилик билади: Вадим Абрамов “Динамо”ни 2025 йилда эмас, 2022 йил охирида қабул қилган. Ўша пайтда жамоа Суперлигадан тушиб кетган, умидсиз ва тузилмасиз, лифт мақомидаги жамоа эди. Мураббийлар қўнимсизлиги, аниқ услуб ва фалсафасиз ҳаракат, наф келтирмаган легионерлар... Аммо Абрамов жамоани қайтадан қурди: 2023 йилда Про-лигадан олиб чиқди, 2024 йилда эса Суперлигада муваффақиятли қатнашиб, жамоани 8-ўрин билан лигада сақлаб қолди.

Тўғри, жамоа соврин ютмади, ўртани ўзиники қилди. Лекин эндигина Суперлигага қайтган жамоа учун ўрнини сақлаб қолиш бирламчи вазифа сифатида турарди. Эсингизда бўлса, “Динамо” аввалги йилларда ҳам элитага қайтар, муваффақиятсиз натижалар сабаб ўша мавсумдаёқ ортга қайтарди.

2025 йилда эса Вадим Абрамовнинг услуби ўз самарасини кўрсата бошлади. “Динамо” мағлубиятсиз серия қайд этмоқда, ҳар бир ўйинда шахсан мен футболчиларнинг ҳаракатидан лаззат оляпман. Очиғи, жамоа дуранг ўйнаган ёки ютмаган ўйинларини ҳам охиригача кузатмоқдаман.

Ёшларга ишонган мураббий

Абрамовнинг энг катта жасорати — ёшларга таянган ҳолда натижа қилишидир. Буни у 2019 йил “Бунёдкор” мисолида кўрсата олган. Ўшанда таркибнинг 70 фоиз қисми академия тарбияланувчилари бўлганди. Жамоа таркибида 2005–2006 йилларда туғилган футболчилар қўрқмай асосий таркибда ўрнини топмоқда.

Масалан, Ойбек Ўрмонжонов (2006) ва Фирдавс Абдураҳмонов (2005) ҳужум чизиғида ўзларини кўрсатмоқда. 18 ёшли Ўрмонжонов Суперлигада 11 та ўйинда 3 та гол, 2 та ассист қайд этган. Абдураҳмонов эса 10 та ўйинда 2 та гол, 2 та ассист қилган. Бу икки футболчи охирги ўйинларда олдинги чизиқда ўзига хос тандем ярата оляпти. Улар нафақат тезлик ва ҳаракат билан, балки ақлли ҳаракатлари ва вазиятни ҳис қилиш қобилияти билан ҳам ажралиб туришмоқда. Ёш футболчиларнинг майдондаги эркинлиги ва ишонч билан ўйнаши — Абрамовнинг тажрибаси ва маҳоратидан дарак беради. Бу фақат натижа эмас, балки келажак учун асос яратиш демакдир.


Тактик ранг-баранглик ёхуд энди Абрамов жамоаси ҳимояда ҳам ўйнашни биляпти

Вадим Абрамов бошқарган жамоалар доим очиқ ва ҳужумкор футбол кўрсатади. Ўзи ҳам ўйнайди, рақибга ҳам ўйнашга имкон беради. “Динамо” ҳужумкор ва жамоавий футбол намойиш этяпти. Бу жамоа ҳар бир рақибга нисбатан тактик ёндашувни ўзгартиради, аммо ўз услубидан воз кечмайди.

Эътиборли жиҳат — “Динамо” бугунги кунда Суперлигада энг кам гол ўтказган жамоалардан бири: фақат 8 та гол, бу кўрсаткичда фақат “Насаф”дан ортда қоляпти. Одатда, Карленович жамоаларида кўп гол ўтказиш ҳолатларига кўп бор гувоҳ бўлардик. Эндиликда унинг жамоаси ҳимояда ҳам ўйнашни биляпти.

Айрим ўйинларда рақибдан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилмоқда. Бу Абрамовнинг принциплари бироз бўлса-да ўзгараётганига далолат беряпти, десак янглишмаймиз. Абрамов ўйинни ҳимоядан қуриш эмас, тўғридан-тўғри ҳужумда босим билан бошлаш тарафдори. Аммо бу ҳужумлар тартибли, режали ва интизомли. Унинг жамоасида ҳар бир позицияда ўйнаётган футболчи ўз вазифасини билади. Ижрочиларга эркин ўйнаш имконини беради.

Самарқанднинг “Динамо” жамоаси бугунгача бир неча бор юқори лигага чиқиб, аммо барқарор натижаларни намойиш қила олмаган.

Жамоанинг Суперлигадаги энг яхши натижалари:

1999 йил – 5-ўрин

2000 йил – 4-ўрин

2007 йил – 5-ўрин

2008 йил – 6-ўрин

2025 йилги мавсумдаги юриш шу натижалар билан тенглашиши, ҳатто улардан ошиб кетиши мумкин. Жамоа ҳозирда 25 очко билан 2-ўринда турибди ва ҳали бирор марта мағлуб бўлмаган. Жамоа “Бунёдкор”га ютқазмаса, ўз тарихидаги энг узун мағлубиятсиз серия рекордини ўрнатади. Бунгача жамоа 1999 йилги кетма-кет 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияни такрорлаган эди.

Навбатдаги синовлар

Буёғига тақвимдан келиб чиқсак, жамоани ҳақиқий синовлар кутмоқда. Иккинчи даврада қолган жамоалар ҳам курашади, ҳаракат қилади. Эндиликда Абрамов жамоасининг захира имкониятлари, таркибдаги ротациялар, мавсумнинг қолган қисмидаги чидамлилик каби омиллар асосий планга чиқади. Ёзги трансфер ойнаси ҳам бор. Муҳими — жамоада ўйин сифати яхши йўлга қўйилган.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Комментарии

+3   
19 июн 12:34:01
Sarvarbek Ziyadullayev
Agar jamoa shunday ruhda davom etsa bemalol medallar uchun kurashsa bo'ladi. Olgʻa Dinamo olg'a Oq armiya ????????????????
+3   
19 июн 12:18:47
Karnak
Abramovni xizmatlari katta. Mahalliy murabbiylar orasida Abramov baribir eng yaxshisi.
+2   
19 июн 12:17:59
Шухрат Эргашев
Туппа тугри Абрамов исботламокда, канака мураббий эканлигини.
+1   
19 июн 14:36:50
Жамшид Jamshid
Арзон кора танлик уйинчилар билан натижа килвоти. Ану кучманчиларни олмаяпти.
+1   
19 июн 13:09:37
Y@Go_6060
Динамо олга олга олга
+1   
19 июн 12:45:25
Abdusalom Mirzayev
Абрамов Динамоси ўйинини кўрганим йўқ, бироқ номларсиз Суперлигада яхши натижа этиши, бироқ натижа қилаётган футболчилар бирор терма жамоада йўқлиги ТУШУНАСИЗ ҲОЛАТ ???
   
19 июн 17:48:24
Фарход
Насиб килса Бунёдкорни ютсак иншооллох, Самарканд кучаларида байрам булади, лекин Супер лига умуман футболистларига тасанно шундай иссик хавода футбол уйнаш ( шугулани я'ни тренировка килиш ) узи бумайди, кеча Самарканд шахрида соат 20:00 атрофида 36 ° градус иссик эди, Супер ва Про лига барча футболистларига соглик саломатлик тилаб травмалар олмасдан уйнаб юришларини, шу катори Динамо Самарканд футболчилари, ишкибозлари, хамма хаммалари сог омон юрсинлар ,уйларида факат хурсандчилик булсин
   
19 июн 15:03:45
Azamat Turgunov
Ответ на комментарий пользователя Abdusalom Mirzayev
Абрамов Динамоси ўйинини кўрганим йўқ, бироқ номларсиз Суперлигада яхши натижа этиши, бироқ натижа қилаётган футболчилар бирор терма жамоада йўқлиги ТУШУНАСИЗ ҲОЛАТ ???
Usha natija qivotgan qaysi ôyinchi terma jamoa ôyinchsidan kuchli shu qizu
   
19 июн 15:00:17
Designsprint
Manga yoqnai 1 tamda yoshi ktoa optilani oynatib turib 2nchi taymda yoshlarni tuwirib yanayam oyini kkuchaytirvoti

Oybek Ormonjonov
Firdabs
Hislat Halilov
O'rozovla
kuda zor yosh bosayam pyinga iwtiyoq bilan kriwivoti glavniysi qorqmiy oynavoti
   
19 июн 14:13:43
UmiD Aliev
1) Dinamo-31
2)Nasaf-30
3)Neftchi-30
4)Okmk-28
5) Navbahor-27
6)Paxtakor-26
7)Bunyodkor-25
8)Surxon-21
15-turdan keyngi holat taxminim.
   
19 июн 14:00:42
Shexroz Jalgashev
Олға “Динамо”, олға Самарқанд!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика