RU

Последние новости

23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  11 22:03"Барселона" — "Осасуна". Таркиблар билан танишинг  32 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  4 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  9 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  8 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13

Тачмурод Агамуродов: "Қизилқум" мухлислари олдида узр сўрайман. Ҳозир ҳолатимиз шундай" Новости

Тачмурод Агамуродов: "Қизилқум" мухлислари олдида узр сўрайман. Ҳозир ҳолатимиз шундай"

Coca Cola Суперлигаси 10-тури доирасида "Олимпик"дан учралган мағлубиятдан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Тачмурод Агамуродов ўз фикрларини билдирди.


- Четлатиш бизнинг зараримизга бўлди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам 10 киши бўлиб ўйнаш жуда қийин. "Олимпик" жуда тартибли жамоа. Бу жабҳада бизга оғир бўлди. Йигитларга ўйин сўнгигача ҳаракат қилишганини, кучини берганини айтдим. Рақибларни ғалаба билан табриклайман. 

- Икки ўйиндан буён Виктор Мбаома ҳужумда ўйнади. Бироқ бундан самара чиққани йўқ. Бошида Жасур Холтўраев ҳужум чизиғида яхши ўйин кўрсатаётгандек эди. Нега у асосий таркибда майдонга тушмаяпти?

- Умуман олганда Виктор ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Ўйин давомида унда биргина яхши вазият бўлди. Бироқ ўшанда у нотўғри позиция танлади. Назарий жиҳатдан буни муҳокама қилиб олдик. Бошқа томондан у яхши ўйин кўрсатди. Ёмон ўйнади дея олмайман, чунки 10 киши бўлиб қолгандан кейин барчага қийин бўлди. Шунчаки кучларни янгилаб олиш керак эди. Биз ҳали кўп ишлашимиз керак. Мбаома ёмон футболчи эмас. Бироқ унинг бир қанча функцияларини ўзгартириш лозим. Жамоада ишланиши керак бўлган нарсалар кўп. Жамоа бошқатдан қурилаётганини инобатга олсак, 5 ой давомида ўйинни қуриш қийин бўляпти. Навбатдаги учрашувларда ўйинимиз яхшироқ бўлишига, максимал куч билан ишлашга ҳаракат қиламиз.

Албатта, "Қизилқум" мухлислари олдида узр сўрайман. Ҳозир ҳолатимиз шундай. Бу футбол. Барча ишдан тўғри ҳулоса чиқариш керак. Шу орқали биз тўғри йўлга тушиб оламиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика