RU

Последние новости

22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  0 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  60 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  0 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  2 21:11Конференциялар лигаси саралаши. "Викинг" - "Истанбул Башакшеҳир" баҳси асосий таркиблари маълум!  7 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  16 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  1 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6 19:53Алаба "Реал"ни тарк этишни режалаштирмаяпти  0 19:332026/2027 йилги мавсум учун Ўзбекистонга нечта квота ажратилди?  1 19:16Шешко МЮга ўтади — Here We Go!  2 18:49"France Football" "Олтин тўп"га даъвогар 30 нафар футболчини эълон қилди: Дембеле, Хвича ва Ямаль рўйхатда  8 18:39Йилнинг энг яхши футбол клуби бўлишга даъвогар жамоалар аниқ  4 18:12Мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум  7 17:54Йилнинг энг яхши дарвозабони номига давогарлар маълум бўлди  4

Тачмурод Агамуродов: "Пенальтига эътирозим бор" Новости

Тачмурод Агамуродов: "Пенальтига эътирозим бор"

Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Тачмурод Агамуродов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун жамоам кўрсатган ўйиндан қониқдим. Майдонда кўлдан келганича курашишди. "Навбаҳор" чемпионатимизнинг етакчи жамоаларидан бири саналади. Юқори ўринлар ва ОЧЛ учун курашмоқда. Биз эса ҳозирча жон сақлаб қолиш йўлида кураш олиб боряпмиз. Биз олдимизга қўйилган вазифа йўлида ҳаракат қиламиз. Бугун биргина пенальти барчасини ҳал қилди. 

Чемпионатни марказлашган ҳолатда ўтказиш? Шундай қарорга келишган эканми, демак барчаси бизни ва футболчиларни соғлигини ўйлаб қилинмоқда. Футбол раҳбарлари, мутасаддилар инсонларни ҳавфсизлигини ўйлаган ҳолатда қарор чиқаришмоқда деб ўйлайман. Ҳақиқатдан ҳам расман шундай йўл тутилса буни тўғри деб биламан. Чемпионатни қандай давом эттириш ҳақидаги қарорни биз чиқармаймиз. Буни раҳбарлар ҳал қилади. Бизга фарқи йўқ. Масалан, бугун ҳам узоқ масофа босиб Наманганга келдик. 

Ҳа, жамоани оғир аҳволда қабул қилиб олдим. Боз устига тақвим ҳам биз учун бироз ноқулай эди. Рестартдан сўнг юқори ўринлардаги жамоалар билан ўйнадик. "Пахтакор", АГМК ва ҳоказо. Лекин, жамоам ҳаракат қилмоқда. Оғир вазиятдан чиқиб олиш учун интилмоқда. Агар биз шундай бор кучимиз билан итилишда давом этсак тушкун ҳолатдан чиқиб кета оламиз. Трансферлар ойнаси вақтида жамоамизни кучайтириш учун янги футболчиларни таклиф қиламиз. Яхши футболчиларсиз идеал мураббий ҳам натижа қила олмайди. 

"Навбаҳор"ни ўйини ҳақида бирор бир фикр билдиришим учун мен шу жамоани ичида бўлишим керак. Бугунги ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, менимча ҳакам пенальтини белгилашда нотўғри қарор чиқарди деб ўйлайман. Албатта, ҳакамларни назорат қиладиган қўмита бор. Мени ягона эътирозим шу вазиятга. Икки футболчини боши билан тўқнашиб кетиши сабаб ўйинни тўхтатиш ноўрин. Ҳакам қўйиб бериши керак эди",- дейди Тачмурод Агамуродов. 

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика