RU

Последние новости

14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3

Тачмурад Агамуродов: "Динамо"нинг мақсади олий лигада қолиш" Новости

Тачмурад Агамуродов: "Динамо"нинг мақсади олий лигада қолиш"

"Машъал" - "Динамо" (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида Тачмурад Агамуродов иштирок этди.
"Йигитлар ўйинни яхши бошлашди, ўйинни назорат қилдик. Об-ҳаво анча иссиқ эди, рақибнинг ўйини чиқмади. Гол уриб ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Афсуски танаффусдан сўнг икки нафар ёш футболчимизнинг хатолари туфайли иккита гол ўтказиб юбордик. "Машъал"ни ғалаба билан табриклайман", - дейди Агамуродов.

"Динамо"нинг мақсади олий лигада қолиш. Умид қиламанки ўз майдонимиздаги ўйинларда керакли очколарни қўлга киритамиз. Агар шундай бўлса имкон қадар юқорироқ ўринларга ҳаракат қиламиз".

"Сирожиддин Сайфиев яхши ўйнади, бироқ оғриқ сезиб ўзини алмаштиришларини сўради. Шу боис Саноқуловни тушурдим. Афсуски айнан у ёшлик қилиб пенальти ишлади".

"Жамоани қабул қилиб олганимда тажрибали ва қобилиятли футболчилардан иборат эди. Бироқ руҳий ҳолат оғир эди, бир қатор омадсиз ўйинлардан сўнг йигитларда қийинчилик бор эди. Ушбу "руҳий ўра"дан чиқиб кета олдик".

"Ўзбекистонда футбол бир жойда тураётгани йўқ. Яхши жамоалар кўпаймоқда, масалан "Машъал"ни олайлик. Биринчи лигадан чиқиб юқори ўринлар учун курашмоқда. Шундай жамоалар кўпайса чемпионат ривожланиб бораверади".
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика