RU

Последние новости

22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  7 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3

"Сурхон"да сукунатми? Новости

"Сурхон"да сукунатми?

Теги :  Сурхон
Хабарингиз бор, барча жамоалар аллақачон янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборишди

Яқинда Суперлига клубларининг қишки ўқув-машғулот йиғинлари режасини маълум қилган эдик. Деярли ҳамма ўз режасини ишлаб чиққан, шунга яраша ҳаракатни олиб бормоқда. 

Кимлар Туркияга боради? Клубларимизнинг янги мавсумга тайёргарлик режалари ҳақида

Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида ҳам хабарлар берилиб турибди. Лекин Термизнинг "Сурхон" жамоаси ҳали ҳамон сукунатда. Сўнгги икки мавсум Суперлигада жон сақлаш учун курашган  термизликларда бу йил яхши ҳамкорга эга бўлиши ва вазият яхшиланиши кутилаётган эди. Ҳозирча клуб матбуот хизмати ҳам, раҳбарият ҳам жимлик сақлашмоқда. Маълумотларга қараганда, клубнинг янги ҳамкорлари ва ҳозирги раҳбарлари бир қарорга кела олишаётгани йўқ. Жамоани тарк этган футболчилардан Ҳусниддин Ғофуров ("Нефтчи"), Рустам Нортожиев, Алишер Салимов ("Локомотив"), Мурод Тўйчибоев (аниқ эмас) ҳақида маълумотга эгамиз. 

Бум! "Сурхон" янги ва бақувват ҳомий топди

Янги мавсумда ким бош мураббий бўлиши ҳақида ҳам ҳали номаълум. Декабрь ойида жамоага испаниялик мураббийлар келиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалган эди. Кейинчалик эса Баҳром Ҳайдаров сайтимизга берган интервьюсида мураббийлар штабини клуб билан шартномаси борлигини айтганди. Чемпионат бошланишига 2 ой вақт бор. Мана шу вақт ичида жамоани шакллантириш, таркибни йиғиш керак. Агарда янги мураббий иш бошлайдиган бўлса, бу анча вақтни олади. 

"Жамоадан кетганим йўқ "- Баҳром Ҳайдаров, "Сурхон"ни Суперлигада олиб қолиш ва навбатдаги режалар ҳақида

Шунингдек яна бир масала "Сурхон" уй учрашувларини ўтказадиган стадионнинг прожекторларини ҳали янгилаганича йўқ. Ўтган мавсумда ЎзПФЛ жиддий таъқиқи қўйган ҳолда ўз стадионидан фойдаланишга руҳсат бермаган эди. Агарда бу йил ҳам мазкур масала ҳал этилмайдиган бўлса, мавсум ўртасига келиб жамоа стадион қидиришга ёки рақиблар майдонида ўйнашга мажбур бўлади. 


Ҳозирча раҳбарият билан боғланишни иложи бўлгани йўқ. Умид қиламизки яқин кунларда юқоридаги саволларимизга жавоб оламиз зеро дўст ачитиб, душман кулдириб гапирар. Мақсадимиз эса душманлик эмас!


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика