RU

Последние новости

02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  0 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  2 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  1 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  0 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  3

"Сурхон" устози: "Замонавий футболда рақибни таҳлил қилмасдан майдонга чиқиб бўлмайди" Новости

"Сурхон" устози: "Замонавий футболда рақибни таҳлил қилмасдан майдонга чиқиб бўлмайди"

"Сурхон" устози Сергей Арсланов "Андижон"га қарши кечган баҳс (1:0) ҳақида фикр билдирди.

Бугунги баҳсда аввалги ўйинга нисбатан яхшироқ ҳаракат қила олдик. Биринчи ўйиндаги ҳаяжонни енгиб ўта олдик ва ғалабага эришдик - дея гап бошлади Сергей Арсланов.

- "Андижон"нинг ўйинини ўрганиб, уларнинг кучсиз нуқталарини ўргандингизми?

- Замонавий футболда рақибни таҳлил қилмасдан майдонга чиқиб бўлмайди. Мураббийлар штаби, бутун жамоа катта кўламдаги меҳнатни амалга оширди ва бу ғалабага сабаб бўлди.

- Кейинги баҳсдан нималарни кутяпсиз?

- Одамлар бизни "қора тулпор"дек кўришган ва бир томондан бу биз учун яхши. Шунга яраша ўзига хос сюрпризлар амалга ошира оламиз. Кейинги баҳс олдидан руҳий ҳолатимиз жуда яхши ва бу муҳим жиҳат. Шундай экан навбатдаги учрашувда янада қизиқроқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- "Сурхон" ҳужум чизиғида муаммолар юз берди, бу ҳақида нималар дея оласиз?

- Бизда муаммолар бор демаган бўлардим. Таркиб яхши йиғилган, шунчаки уларга тажриба керак. Тўғри, ҳужумни якунлашда баъзи хатолар бўлиб турибди. Футболчиларга раҳмат айтмоқчиман, улар катта муваффақиятга эришишди. Рақиб ҳам кучли ўйин намойиш этди, бир киши кам бўлиб қолганига қарамасдан муносиб ўйин тақдим қилди.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика