"Сурхон" ПФКга янги Бош директор тайинланди
03 фев 2025 14:11
Новости
"Сурхон" ПФКга янги Бош директор тайинланди
"Сурхон" профессионал футбол клубида янги Бош директор иш бошлади.
"Клубимизнинг бошқарув офисида янги Бош директор фаолиятини бошлади. Бош директор лавозимига илгари "Пахтакор" ва "Локомотив" клубларида фаолият юритган тажрибали мутахассис Акмал Давронович Ҳусанбаев тайинланди. Унинг вазифаси клубнинг узоқ муддатли барқарор ўйин ва тижорат муваффақиятини таъминлаш учун умумий стратегия ва тизимларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишдан иборат бўлади.
Клуб номидан Акмал Давроновичга муваффақиятлар тилаймиз ва унинг фаолияти жараёнида клуб узоқ муддатли ривожланишига ишонамиз", - дейилади хабарда.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии