RU

Последние новости

22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  6 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  27 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  4 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2

Сурия ўртоқлик ўйинида Уммон билан дуранг ўйнади Новости

Сурия ўртоқлик ўйинида Уммон билан дуранг ўйнади

Теги :  СурияУммон
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳидаги гуруҳдоши – Сурия терма жамоаси кеча, 1 июнь куни Уммонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Уммон пойтахти Мускат шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Учрашувнинг 56-дақиқасида уммонликлар ҳисобни очган бўлса, асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида Сурия вакиллари ҳисобни тенглаштирди.

Эртага, 4 июнь куни миллий терма жамоанинг гуруҳдаги рақиби – Эрон термаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Черногорияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Карлуш Кейруш бош мураббийлигидаги жамоа Австриядаги ўқув-машғулотлар йиғинини тугатиб, Подгорицага йўл олди.

Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйиндан аввал Тошкентда Таиланд термаси билан тўқнаш келади. Ушбу ўйин 6 июнь куни “Бунёдкор” стадионида, соат 20:00 да бошланиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, 13 очко жамғарган Жанубий Корея иккинчи поғонада бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан учинчи ўринни банд қилган. 4–6 ўринларни мос равишда Сурия (8 очко), Хитой (5 очко) ва Қатар (4 очко) термалари эгаллаган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика