RU

Последние новости

11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  0 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  0 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  1 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  4 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  10 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  4 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  3 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  3 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  8 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  4

“SuperMokh Cup 2015”. 2-кун ўйинларида “Бунёдкор”чилар мағлуб бўлишди Новости

“SuperMokh Cup 2015”. 2-кун ўйинларида “Бунёдкор”чилар мағлуб бўлишди

Бугун “Бунёдкор” тарбияланувчилари “SuperMokh Cup 2015” турнирининг 2-тур учрашувларини ўтказишди.

2002 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз Жанубий Кореянинг “Сувон Самсунг” жамоаси билан куч синашишиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўишди. Иккинчи бўлим ўрталарида Жасурбек Жалолиддинов рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Бироқ қолган дақиқаларда корейслар учта гол уришни уддалашди ва якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Гуруҳдаги иккинчи баҳсда Испаниянинг “Райо Валлекано” клуби Филиппиннинг “Спеарс” футбол мактаби тарбияланувчиларини 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

“SuperMokh Cup 2015”
U-13. 8 декабрь
“С” гуруҳи. 2-тур
09:00. “Шоҳ Алам” стадиони
“СУВОН САМСУНГ” (Жанубий Корея) – “БУНЁДКОР” 3:1 (0:0)
Гол: Жасурбек Жалолиддинов 45
“Бунёдкор” таркиби: 25.Мўминмирзо Қодиров, 4.Диёрбек Раҳимқулов, 5.Аббосбек Аширалиев, 6.Жўрабек Рихсибоев, 7.Жасурбек Жалолиддинов, 9.Абдурауф Бўриев (С), 10.Шоҳжаҳон Иброҳимов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 15.Абдуқодир Хусанов, 16.Сардор Абдурашидхўжаев, 17.Жасурбек Абдулеков
Захирадан майдонга тушганлар: 3.Любомир Бондаренко, 18.Собир Норбоев, 19.Фарруҳбек Хожибеков,

“Бунёдкор-2003” футболчилари маҳаллий 1МСС жамоасини 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Очиғини айтганда, ушбу баҳсда Малайзия клубига омад кулиб боқди. Чунки рақибнинг 3та зарбасидан 2таси гол билан тугади.

“SuperMokh Cup 2015”
U-12. 8 декабрь
“А” гуруҳи. 2-тур
12:10. “Майбанк” футбол академияси. “В” майдони
1МСС (Малайзия) – “БУНЁДКОР” 2:0 (2:0)
“Бунёдкор” таркиби: 1.Хумоюншох Сайётов (С), 2.Усмонали Абдукаримов, 4.Сардор Дусебаев, 5.Баҳодир Тохиров, 7.Иброҳимбек Баҳодиров, 8.Пўлатхўжа Холдархонов, 13.Усмонжон Равшанов, 18.Умарали Раҳмоналиев, 20.Ойбек Шомуродов
Захирадан майдонга тушганлар: 3.Зуфаржон Абдубаннопов, 6.Хусан Мўминов, 9.Саидмурод Каримов, 14.Мустафо Абдуманнопов, 15.Ўткирбек Раҳимов, 17.Диёрбек Одилжонов

Ушбу ҲАВОЛАга ўтган ҳолда “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчиларининг “SuperMokh Sup 2015” мусобақасидаги 2-кун суратларини томоша қилишингиз мумкин.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика