RU

Последние новости

19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  0 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  21 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  1 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  5 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  64 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1

Суперлиганинг янги мавсуми 3 март санасидан старт олади — ПФЛ Новости

Суперлиганинг янги мавсуми 3 март санасидан старт олади — ПФЛ

ЎзПФЛ Ижроқўми йиғилишида 2023 йилги мавсум тақвими лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Унга кўра, Суперлиганинг янги мавсуми 3 март санасидан эътиборан старт олади.

Лойиҳа ЎФА терма жамоалар бўлимига тақдим этилган. ФИФА кунлари, халқаро мусобақалар инобатга олинган. ЎзПФЛ тақвим лойиҳасини шу йилнинг май ойидаёқ ишлаб чиққанди. Аммо шундан кейин ОФК ўз режаларига қатор ўзгартиришлар киритди. Хабарингиз бор, ташкилот клублар мусобақасини куз-баҳор тизимига ўтказиш арафасида турибди. Қолаверса, 2023 йилги Осиё Кубоги мезбони, бунинг натижасида эса катта эҳтимол билан мусобақа саналари ҳам ўзгарди. Энг сўнгги ўзгаришни ОФК декабрнинг иккинчи декадасида тасдиқлади. Бунгача "Насаф"нинг Чемпионлар Лигасидаги навбатдаги учрашуви 3 февралда ўтиши керак эди. Янги режага кўра, Қарши клуби илк учрашувини 19 февралда ўтказади. Табиийки, ЎзПФЛ режалари ҳам ўзгарди. Тақвим лойиҳасини мана шу ҳавола орқали очиб, матннинг қолган қисмини ўқишда давом этишингиз мумкин.

"Насаф" Қатар мезбонлик қиладиган марказлашган плей-офф ўйинларида муваффақиятли қатнашса, сўнгги учрашувни 26 февраль куни ўтказади. Шу ҳамда бошқа масалалар инобатга олиниб, чемпионатнинг 3 мартдан эътиборан старт олиши масаласи келишилди. Қизиқ тарафи шундаки, 2023 йилги мураккаб ҳолатдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви фақатгина Суперлиганинг 2-туридан кейин бўлиб ўтади. Боиси Суперкубок учун курашда ҳам "Насаф" бор. U-20 Осиё чемпионати ҳамда март ойидаги ФИФА кунлари шундай қарор қабул қилинишига олиб келди. Мавсумни Суперкубок билан бошлаш ва қолган 12 та клуб илк турни кейинроқ ўтказиши эса тиғиз тақвимга бироз мос келмади. 

2023 йилдан бошлаб Суперлиганинг барча турида шанба ва якшанба кунлари ўйинлар бўлиб ўтади. ЎзПФЛ март-апрелm ҳамда октябрь-ноябрь ойларида якшанба кунги беллашувларни 13:00 дан эътиборан бошлайди ва ўйинлар кечгача давом этади. Мухлислар ташрифи ҳамда терма жамоа манфаатларидан келиб чиқиб, ўйинларнинг шанба ёки якшанбага тўғри келиши масаласи ойдинлашади.

Кубок беллашувлари ҳафта ўрталарига тўғри келади. Финал 29 октябрга режалаштирилган. Иқтисодий имкониятлар, жамоалар режаларидан келиб чиқиб, куз фаслидаги 3 та ФИФА кунлари давомида Лига Rубоги учрашувлари ўтказилиши мумкин. Мазкур мусобақа қўшни мамлакатлар асосий лигалари жамоалари учун очиқ бўлади. Бу борадаги аниқ режа кейинроқ эълон қилинади.

Тақвим шакллантиришда 4 та клубнинг Чемпионлар Лигасида иштирок этиши масаласи ҳам инобатга олинган. Мусобақада муаммоларсиз қатнашиш учун ҳар тўрт клуб келаси йилнинг июнь ойида ОФК лицензиясига эга чиқиши шарт ҳисобланади. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика