RU

Последние новости

13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38

Суперлиганинг илк турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди? Новости

Суперлиганинг илк турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди?

Россиялик экспертимизнинг ҳакамлик фаолияти таҳлили билан танишинг.

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, реф!" Телеграм-канали) 2022 йилги мавсумдан бошлаб Суперлига ўйинларидаги баҳсли ҳолатларни таҳлил қилиб келмоқда.

Эътиборингизга Суперлиганинг 2025 йилги мавсуми биринчи туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлилини ҳавола этамиз.


✅❌ ОКМК – "Бухоро"

ВИДЕО

Янада аниқроқ таҳлил қилиш учун бошқа ракурслардан олинган такрорий вазиятлар етишмайди. Мавжуд такрорий вазиятлардан хулоса қилиш мумкинки, ОКМК ўйинчиси оёқларини йиғиштириб, "Бухоро" дарвозабони билан тўқнашув оқибатларини юмшатишга ҳаракат қилган. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳужумчи дастлаб дарвозабонни кўрмаган ва қанотдан кесиб узатилган пайтда фақат тўпга интилган. Умуман олганда, ҳакамнинг сариқ карточка кўрсатиш қарорини маъқуллайман.

Жанжал хусусида: ҳакам иккала жамоа ўйинчиларига камида сариқ карточка кўрсатиши лозим эди.

 

ОКМК – "Бухоро"

ВИДЕО

Ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қарор қабул қилди. "Бухоро" ҳимоячисининг қўли тирсагидан букилган ҳолда ерга тегди. Қўл ёнга перпендикуляр ҳолда чўзилмаган, аксинча танага етарлича яқин жойлашганди.

 

✅✅ ОКМК – "Бухоро"

ВИДЕО

Ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат мавжуд эмас, ҳужумчилар чизиқ ортида жойлашган. VAR тизими эҳтимолий қоидабузарликни текширган бўлиши мумкин. Ҳакамнинг ўйинни давом эттириш ва ОКМК голини ҳисобга олиш қарорига қўшиламан. "Бухоро" ҳимоячиси рақибига суяниб, унинг қўллари елкасида эканлигини сезгач, контактни бўрттириб кўрсатишга уринган ҳолда йиқилди. Бу ерда очиқ-ойдин қоидабузарлик кўзга ташланмайди. Ҳеч бўлмаганда, бизда мавжуд бўлган такрорий вазиятлар асосида шундай хулоса қилиш мумкин. Гол тўғри ҳолатда ҳисобга олинган.

 

"Қизилқум" - "Сурхон"

ВИДЕО

ОКМК - "Бухоро" учрашувидаги қўл билан боғлиқ эпизодидан фарқли ўлароқ, бу ҳолатда тўпга айнан қўл билан ўйнаш ҳолати содир бўлган. Пенальти тўғри белгиланган. "Сурхон" футболчиси тўпни узатаётганда, "Қизилқум" ҳимоячиси қўлини ёнга чўзган, бу эса қоидабузарлик ҳисобланади. Бундай вазиятда сариқ карточка кўрсатиш шарт эмас.

 

✅❓ "Қизилқум" - "Сурхон"

ВИДЕО

Ҳакам ўйинни тўғри ҳолатда давом эттирди. "Қизилқум" ҳужумчиси дарвозага зарба берганидан сўнг, у билан "Сурхон" дарвозабони ўртасида тўқнашув юз берди. Бундай ҳолатларда, фақат ҳимоячи томонидан ҳаддан ташқари тажовузкорлик ёки ўта эҳтиётсиз ўйин кўрсатилгандагина пенальти белгиланиши мумкин.

Воқеанинг иккинчи босқичи: тўпнинг дарвоза чизиғини кесиб ўтган-ўтмаганлиги. Бу саволга аниқ жавоб бериш учун дарвоза чизиғи бўйлаб такрорий вазиятни кўриш зарур. Агар тўп дарвозани тўлиқ кесиб ўтганини тасдиқловчи далил бўлмаса, ўйинни давом эттириш лозим.

 

"Хоразм" - "Шўртан"

ВИДЕО

Ушбу вазиятда қоида бузилмаган. "Шўртан" жамоаси ўйинчиси зарба беришга чоғланаётган пайт "Хоразм" ҳимоячиси билан тўқнашиб кетган. Контакт ҳолати жуда кам, бу жараён қоидабузарлик ҳисобланмайди. Ҳакам ўйинни тўғри равишда давом эттирди.

 

"Навбаҳор" - "Динамо"

ВИДЕО

Менимча, бу ҳолатда қоидабузарлик йўқ эди. Агар "Динамо" ўйинчиси рақиб дарвозасини ишғол қилганда, голни инобатга олиш керак бўларди. Олдинги эпизодда бўлгани каби, бу сафар жисмоний контакт ҳолати жуда кичик эди. VAR учун бу "ноаниқ зона" ҳисобланади, сабаби, аниқ бўлмаган вазият учун видеоассистент аралашишга ҳақли эмас.

 

"Навбаҳор" - "Динамо"

ВИДЕО

Тўп айнан қаерга теккани ҳақида аниқ тасаввур йўқ. Агар VAR бошқа ракурслардан такрорий вазиятларни кўрсатмаган бўлса, видеоассистент ҳам эпизодга аралаша олмаган бўларди.


Шу тариқа, Суперлига-2025 мавсумининг биринчи тур ўйинларида ҳакамлар битта хатога йўл қўйишди. Бундан ташқари, иккита эпизодда экспертимиз қўшимча ракурслар ёки такрорий вазиятлар сифати етарли бўлмагани сабабли ҳакамларнинг қарори тўғри ёки нотўғри эканлигини аниқлай олмади.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика