RU

Последние новости

10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  1 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  6 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  2 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  1 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  7 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  3 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  7 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  3 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  3 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  5 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  2

Суперлиганинг энг кучли дарвозабони ким? Новости

Суперлиганинг энг кучли дарвозабони ким?

Бу саволга жавоб топиш жуда мушкул.

Жамоаларнинг кучи турлича бўлгани учун ўтказилган голлар нисбати ҳам, қуруқ ўйинлар сони ҳам посбоннинг асл даражасини кўрсатмайди. Масалан, 25-турдан кейинги рақамларга қарасак, "Навбаҳор" дарвозасига мавсум давомида 40 марта хавфли зарба борган. "Динамо" постига эса 109та шундай зарба йўлланган. Табиийки, бундай шароитда самарқандлик киперлар кўпроқ гол ўтказади.

Объектив хулосага эришиш учун дарвоза томон берилган аниқ зарбаларнинг нечтаси бартараф қилинганига қараш керак. Масалан, Ботирали Эргашевни олайлик. АГМК посбони 19 ўйинда ўзи томон йўлланган 45 зарбанинг 34тасини қайтаришга эришди. Яъни, 75,5% вазиятларда жамоасининг жонига оро кирган. Бу ҳозирча Суперлигадаги энг яхши кўрсаткич бўлиб турибди.

Бу йил майдонга чиққанлардан фақат Рустам Нортожиев ("Локомотив", 45 дақиқа ўйнади) билан Азамат Аҳмедов ("Сурхон", 90 дақиқа ўйнади) ҳисобида бирорта ҳам сейв йўқ. 

Энди эса чемпионатда 15+ ўйин ўтказган дарвозабонларнинг рейтинги билан танишамиз (Ушбу рўйхат "СпортСТАТ" маълумотлари асосида шакллантирилган).

футболчиўйинларзарбаларқайтарилган
Ботирали Эргашев (АГМК)194575,5%
Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")162774%
Санжар Қувватов ("Пахтакор")174571,1%
Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")254065%
Акбар Тўраев ("Нефтчи")163560%
Суҳроб Султонов ("Бунёдкор")195758,9%
Милое Пракович ("Динамо")156056,6%
Милан Митрович ("Сўғдиёна")246254,8%
Игнатий Нестеров ("Қизилқум")205453,7%
Музаффар Абдуллаев ("Қўқон-1912")194652,1%
Абдумавлон Абдужалилов ("Локо")256448,4%
Александр Лобанов ("Металлург")183040%

Бу рақамлар 2 соатдан кейин ўзгариб кетиши мумкин. 26-турни ўтказиб юборманг!

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика