Суперлигадан ким тушиб кетади? "Бухоро" ёки "Динамо"
28 ноя 2019 13:35
Новости
Энг асосий интригалардан бири Суперлигадан тушиб кетадиган жамоа қайси бўлади?
Сўнгги турдан олдин қуйи лигага тушиб кетиши мумкин бўлган клублар сони иккита қолди: "Бухоро" ва "Динамо". Ҳар иккала клуб ҳисобида ҳам бир хил 21тадан очко мавжуд.

26-ТУР
30 ноябрь, шанба
15:00 АНДИЖОН — ҚИЗИЛҚУМ
15:00 ЛОКОМОТИВ — ПАХТАКОР
15:00 НАСАФ — ДИНАМО
15:00 БУХОРО — АГМК
15:00 МЕТАЛЛУРГ — СУРХОН
15:00 ҚЎҚОН-1912 — НАВБАҲОР
15:00 БУНЁДКОР — СЎҒДИЁНА
Охирги турда "Динамо" Қаршида "Насаф" меҳмони бўлса, "Бухоро" ўз уйида АГМКни қабул қилади. Тўғри "Динамо"да ва "Бухоро"да назарий жиҳатдан "Қизилқум"га етиб олиш имконияти бор. Аммо "Қизилқум" ўзаро ўйинларда яхшироқ натижа қайд этган ва ҳар қандай ҳолатда ҳам "Динамо"дан пастда бўлмайди.
Ўзаро ўйинлар
"Бухоро" — "Қизилқум" 1:1
"Қизилқум" — "Бухоро" 1:1
"Бухоро" — "Динамо" 0:0
"Динамо" — "Бухоро" 0:3
"Динамо" — "Қизилқум" 2:2
"Қизилқум" — "Динамо" 2:1
Кўриниб турибдики "Динамо" ўзаро ўйинларда "Қизилқум"дан ҳам, "Бухоро"дан ҳам пастда. Бу дегани "Динамо"нинг лигада қолиш имконияти ўз қўлида эмас, "Бухоро"га боғлиқ.
Демак, 26-турда...
..."Бухоро" ғалаба қозонса ҳар қандай ҳолатда "Динамо" лигани тарк этади.
..."Бухоро" дуранг ўйнаса ёки мағлуб бўлса ҳамда "Динамо" ғалаба қозонса лигани "Бухоро" тарк этади.
..."Бухоро" ҳам, "Динамо" ҳам дуранг ўйнаса лигани "Динамо" тарк этади.
...Иккала жамоа ҳам мағлуб бўлса лигани "Динамо"ни тарк этади.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии