Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди
09 июн 13:13
Новости
Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди
Суперлигада биринчи давра якунига бир нечта тур қолганда "Қизилқум" жамоасида мураббий алмашинуви юз берди.
Сербиялик мутахассис 2024 йил декабрида "Қизилқум" жамоасига иккинчи бор бош мураббий этиб тайинланган эди. Аммо жамоадаги бу сафарги саргузашти узоққа чўзилмади — у Суперлиганинг жорий мавсумида 11 турдан сўнг лавозимини тарк этди. Ҳозирги пайтда навоийликлар турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 11 очко жамғарган — 3 та ғалаба, 2 та дуранг ва 6 мағлубият.
Қайд этиш жоиз, ўтган ҳафта 4-турдан қолдирилган учрашувда "Қизилқум" ўз майдонида "Хоразм"га йирик — 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии