Суперлигада "жўжани санайдиган" палла келди ёхуд 22-тур кўп нарсага ойдинлик киритиб беради
15 окт 2021 09:21
Новости
Суперлигада "жўжани санайдиган" палла келди ёхуд 22-тур кўп нарсага ойдинлик киритиб беради
22-турда мухлисларни бир қатор қизиқарли учрашувлар кутмоқда, десак янглишмаймиз.
Биз ушбу тур старти олдидан мутахассис Мурод Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Фикримча, иккинчи ўрин учун кураш олиб бораётган жамоалар яъни АГМК, "Насаф", "Сўғдиёна", "Бунёдкор" интригани охиригача ушлаб туришади",- дейди Мурод Исмоилов.
Турнир жадвалининг ўртасидан жой олган жамоалар "Локомотив", "Навбаҳор", "Қизилқум" жамоаларининг имконияти қандай ? Бу борада мутахассис шундай жавоб берди.
"Назарий жиҳатдан "Локомотив", "Қизилқум", "Навбаҳор", "Қўқон -1912" жамоаларида ҳам имконият бор. Бироқ бироз қийинроқ. Яна ким билади, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.
Жадвалнинг қуйи поғонасида ҳақиқий жанг кечади. "Металлург", "Машъал", "Сурхон", "Андижон", "Турон" жамоаларида имконият тенг, дея оламан. Мана шу тур кўп нарсага ойдинлик киритиб берса керак. Бекобод ва Муборак шаҳри жамоаси иккинчи ўрин учун курашаётган клубларга қарши ўйнайди. "Турон" эса рақобатбатчиси бўлган "Сурхон" билан тўқнаш келади. "Андижон"ни сафарда "Локомотив" билан ўйин кутиб турибди. Ҳаммага омад тилайман ",- дейди мураббий.
Абдулазиз Искандаров
Комментарии