RU

Последние новости

22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  0 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  2 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  6 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0 21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  9 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  27 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  1 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   10 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0

Суперлигада иккинчи ўрин масаласи ҳамон очиқ. Кумуш медалларни ким қўлга киритади? Новости

Суперлигада иккинчи ўрин масаласи ҳамон очиқ. Кумуш медалларни ким қўлга киритади?

Суперлигада иккинчи ўринни ким қўлга киритиши охирги турда ҳал бўлади.

Кумуш медаллар учун учта жамоа кураш олиб боряпти: АГМК, "Насаф" ва "Сўғдиёна". 25-тур якунларига кўра, АГМК ҳисобида 47 очко бор. "Насаф" 45 очко тўплаган бўлса, "Сўғдиёна" 44 очко билан ҳамон иккинчи ўрин учун ўз имкониятини сақлаб турибди. 

Сўнгги ҳал қилувчи турда АГМК ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади. "Насаф" эса Қаршида "Локомотив"га қарши баҳс олиб боради. Кўриб турганингиздек, охирги турда исталган воқеа рўй бериши мумкин. 

Тўалар нисбати АГМКда +10, "Насаф"да +20, "Сўғдиёна"да эса +12. Энди бу учта жамоанинг ўзаро ўйинларини оладиган бўлсак, АГМК биринчи давра "Сўғдиёна" билан Жиззахда 0:0 ўйнаган. "Насаф"га қарши ҳар иккала баҳс 1:1 ҳисобида якун топган. "Сўғдиёна" эса Қаршида 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, ўз майдонида 1:1 қайд этди. 

Хуллас, охирги тур олдидан турнир жадвалида жуда қизиқ ҳолат юзага келган. Сизнингча, Суперлигада иккинчи ўринни ким олади?

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика