RU

Последние новости

09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  1 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  4 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  1 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  10 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  3 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  9

Суперлига. Тур дарвозабони - Александр Лобанов Новости

Суперлига. Тур дарвозабони - Александр Лобанов

Узоқ танаффусдан кейин қайта бошланган Суперлигада 4-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

Бироз аввал тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик. Энди эса кетма-кетликда тур лауреатларини бериб борамиз.

Фото Суперлига. Тўртинчи тур рамзий терма жамоаси

Ортда қолган 4-турнинг энг яхши дарвозабони деб "Металлург" аъзоси Александр Лобановни топдик. Бекободликлар Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлишди ва кутилмаганда сафардан йирик ғалаба билан қайтишди. Учрашув давомида Лобанов камида 3 бор жамоасини голдан қутқариб қолди. 1-бўлимда Темурхўжа Абдухолиқовнинг жаримадан тепган тўпини қайтарганди, 54-дақиқада эса турнинг энг яхши сейвини ижро этди. Ўша вазиятда Даврон Умиров иккинчи темпда тўпни кучли зарб билан "Металлург" дарвозаси томон тепди. Александр тўп кетаётган йўналиш тарафга отилишни бошлаган бир лаҳзада Погребняк уни қарама-қарши томонга буриб юборди. Жуда ҳам ноқулай ҳолатда қолганига қарамай Лобанов тез реакция кўрсатди ва тўпни уриб юборди. Агар ўша ҳолатда у тўпни қайтара олмаганда ўйин умуман бошқача тус олиб кетиши ҳам мумкин эди. Бундан ташқари, 77-дақиқада Абдухолиқов бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётганда ҳам тўпни қайтариб юборди.



Шу тариқа, бу турда жамоаси ғалабасига катта ҳисса қўшган ва турнинг энг мураккаб сейвини ижро этган Александр Лобанов 4-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. Эслатиб ўтамиз, у ортда қолган 4 турда иккинчи бор "Championat.asia"нинг тур рамзий терма жамоасига ҳам киритилди.

Видео «Тезкор студия»: Кун ўйинлари таҳлили, тур сенсацияси ҳамда ўзбек футболидаги муаммоли тенденция ҳақида Беғамов ва Кошелев фикрлари

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика