RU

Последние новости

14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  1 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  5 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  25 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  47

Суперлига тўхтаб қолгани ҳақида "Футбол Экспресс" журналисти: "Маош йўқлиги "қора қозон"га жиддий таъсир қилмоқда" Новости

Суперлига тўхтаб қолгани ҳақида "Футбол Экспресс" журналисти: "Маош йўқлиги "қора қозон"га жиддий таъсир қилмоқда"

Журналист Абдулҳафиз Абдулҳамидов "Facebook"даги "Футбол-тайм" гуруҳида коронавирус пандемияси туфайли тўхтаб қолган футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати газета журналистларини ишсиз қолишига ва бу "қора қозон"га таъсир қилаётгани ҳақида тўхталган.

"ФУТБОЛ ЭКСПРЕСС" ТАҚДИРИ ЁХУД ҚОРА ҚОЗОНГА ҲОЛАТНИНГ ЖИДДИЙ ТАЪСИРИ

"Коронавирус асоратлари камайиб, юртимиздаги карантинлар бироз юмшагач, оддий ҳаёт ҳам нормаллашиб бориши табиий. Ҳамма зерикди, раҳбарлардан тортиб, оддий халқгача. Миллионлар ўйинини қанчалик соғинганлигимизни тасаввур ҳам қила олмайсиз. Илгари ҳам стадионларда тўп тепилган ва уни томоша қилиш учун минглаб томошабинлар кирганлигига ишонгингиз келмай қоларкан.

Кам мухлис ташриф буюрадиган бўлсада, "Локомотив" ўйинларини ҳам қўмсадик, фарқи қолмади. Телевизорда эски ўйинларни қайта кўриш билан хумор ёзди қилинмоқда. Бошқа илож йўқ. Жонли тарзда Белорусь чемпионатини намойиш этаётганлигидан хабар топсак, Россиянинг "Матч" каналидан узоқлашмаймиз. Ваҳоланки, савия бобида ушбу чемпионат анча ортда эканлиги ойдинлашади. Танлов бўлмагагач, АПЛ сингари ардоқлашга мажбурмиз. Дунёнинг барча бурчагида ушбу пандемия дея аталувчи бало оқибатида оммавий спорт тадбирлари бекор қилинган. Уч-тўрт кундан буён ўзимизга қўнғироқлар жонланиб қолди.

Газетанинг қачон чиқишини сўрашмоқда. Газета дўконлари очилгач, кам сонли бўлсада садоқатли ўқувчиларимизда умид учқунларини пайдо қилган кўринади. Демак, ҳаёт ўз йўлига тушиб бормоқда ва инсонларнинг кўнглига матбуот сиғмоқда. Соғинишганда! Уйдаги бир хилликдан зерикишган. Айниқса, интернет билан дўстлашмаган катта ёшдаги инсонлар. Афсуски, ҳозирча хурсанд қиладиган хабарлар йўқ. Биринчидан, мамлакатимизда футбол мусобақалари тикланиши борасида расман рухсат бўлсин. Ана шунда клубларимиз ҳам тайёргарликка киришишади ва материаллар қилиш учун мавзулар топилади. Иккинчидан, газета чиқди ҳам дейлик. Бутун Ўзбекистон бўйлаб тарқалади ва етказиб бориш учун йўллар тўлиқ очилиши ҳам зарур. Учинчи, муҳим омил, ўзимиз ҳам "касалланиб" қолдик. Хавотирланманг, интернет бизни ҳам ўзига ром қилиб олди. Маълумотларни ижтимоий тармоқлардан олаётганлардан озгина бўлсада ранжирдик. Нега газета ўқимай қўйганларини таҳлил қилишга уринмасдик ҳам. Мана уларни тушуниб боряпмиз.

Савдо тўхтагандан кейин маош йўқ ва газета қўллаб-қувватламаса, бошқа жойдан даромад топмайдиганларга қийин. Уйдаги муҳитни шундай паллада тасаввур қилаверинг. Айниқса, бу борада тушунчаси "баланд" турадиган аёлларнинг куни туғади... Атайин қилмаяпмиз, лекин қора қозон қайнамаса... Улуғ айём кунларида саҳарлик ва ифторликда тўкис дастурхон атрофида ўтириш барчага насиб этсин... Шунинг учун, тўғриси, номи улуғ, супраси қуруқ матбуотдан кўнглимиз анча қолгани рост. Эркак киши учун биринчи галда оилада тилинг узун бўлмаса, бари бефойда. Кўчадаги обрўингни аҳамияти умуман қолмайди... Ҳиссиётларга берилган ҳолда мушаҳада юритаётганлигимизни англаётгандирсиз. Шу сабабли "ФЭ" борасида берилаётган саволларга истамайроқ жавоб қайтаряпмиз. Мушкулотларига кўниб соҳани танлаган бўлсакда, ҳозирги вазият чидаб бўлмас даражага келганда... ноилож... Яхшики мана шу "Facebook"даги группа билан овуниб, ўқувчиларимиз сони кўпайганда хурсанд бўлиб турибмиз. Ўзимизни алдашга уринамиз. Ёнғоқнинг шақир-шуқурига ишқибозлигимиз билан умримиз ўтиб кетади шекилли... Сабрнинг таги олтин дея бежиз айтилмайди. Вазият изга тушар, газета яна чоп этилиши йўлга қўйилар ва журналистларнинг қора қозони қайнай бошлар... Унгача ҳали яна қанча машаққатлар олдимизда турганлигини тахмин қиляпмиз.

Ҳозиргина оиламиздаги иккинчи шахс ёнимиздан ўтиб кетди. Қовоғи ҳали очиладиган эмас. Мана шуларнинг кайфияти жойига тушиши учун ҳам газеталар керак шекилли. Ижодкорлик, соҳага меҳр қўйиш аллақачон юзинчи ўринларга тушиб кетганлиги аниқ. Келгуси авлод вакилларига маслаҳатимиз, эртанги кунингиз ҳақида жиддий қайғуришни истасангиз, тобора истеъмолдан чиқиб бораётган газеталарга ишга ўтишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Мабодо янглиш қадам қўйган бўлсангиз, ҳали ҳам кеч эмас. Биз бошқа соҳага мослашиб кета олмаслигимизга ишониб бўлганмиз. Романтиклар даври ўтиб кетибди...", - дея ёзган Абдулҳафиз Абдулҳамидов.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика