RU

Последние новости

21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   0 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  2 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  4 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  3 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  14 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  23 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  25 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  50 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10

Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"дан устун келди Новости

Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"дан устун келди

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.



"Сўғдиёна" – "Қизилқум" - 2:1
25 август 2021 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Александр Попов
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров
VAR ассистент: Руслан Серазитдинов
Комиссар: Бекзод Арипов

Гол: Даниэль Насриддинов 38, - 1:0 (Шоҳруз Норхонов). Лука Чермель 64, - 2:0. Элгужа Григалашвили 90+1. 

Голга айланмаган пенальти: Элгужа Григалашвили 90+1.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 5.Аюбхон Номанов, 6.Искандар Шайкулов, 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов, 14.Даниэль Насриддинов, 17.Шаҳбоз Жўрабеков, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов (15.Жасур Ҳакимов, 63), 31.Лука Чермель, 93.Марко Колакович.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Элёр Орифов, 18.Дарко Станоевич, 20.Баҳодир Насимов, 25.Нодирбек Қўйбоқов, 28.Эргаш Исмоилов, 63.Асилжон Бегимқулов, 88.Муҳсин Бозоров.

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Байдуллаев, 7.Ислом Кенжабоев, 8.Гиорги Кухианидзе, 10.Мате Ватсадзе, 17.Салим Мустафоев, 18.Жасур Азимов, 19.Жамшид Ҳасанов, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 25.Азизбек Усмонов, 30.Элгужа Григалашвили.
Захира: 22.Артём Макосин, 4.Миржалол Қосимов, 9.Беҳруз Садиллоев, 11.Шамсиддин Сагдуллаев, 32.Илҳомжон Кенжаев, 44.Ҳумоюн Абдуалимов, 71.Тимур Набиев, 88.Аҳрор Умаржонов, 92.Владислав Алексин.

Огоҳлантиришлар: Аюбхон Номанов 15.



 ЯНГИЛАШ



90+8. Учрашув якунланди. 

90+2. Огоҳлантириш. Улуғбек Бақоев

90+1. ГОООООООООООООООООЛ! Элгужа Григалашвили пенальтидан гол ура олмади, лекин бир амаллаб қайтган тўпни дарвозага йўллади - 2:1. 



90. ПЕНАЛЬТИ! "Сўғдиёна" дарвозасига



90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

80. Эркин Бойдуллаевнинг жаримадан берган зарбаси озгина ноаниқ кетди

77. Хавфли вазият! Жасур Ҳакимов бирга-бир вазиятга чиқди. Нестеров "Қизилқум"ни муқаррар голдан қутқариб қолди...

68. Ўзгариш. "Қизилқум". Ҳасанов ўрнига Кенжаев

66. Бош ҳакам VAR ни кўрди ва голни бекор қилишга сабаб кўрмади

64. ГООООООООООООООООООЛ! ЛУКА ЧЕРМЕЛЬ! Нестеров қайтарган тўпни Чермель дарвозага йўллади 2:0



63. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Қаҳрамонов ўрнига Ҳакимов тушди

62. ЗАРБААААААААА! Ҳасановнинг йўллаган зарбасидан кейин Нестеров тўпни қайтарди, Норхонов қайтган тўпни ноаниқ йўллади

56. ЗАРБАА! Элгужанинг кучли зарбаси рекошет ҳосил қилди ва дарвоза ёнидан ўтиб кетди!

55. Ислом Кенжабоев бирга-бир чиқиб кетди ва унга бироз тезлик етишмади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди...

52. ЗАРБА! Норхоновнинг узатган тўпини Жўрабеко жарима майдони ташқарисидан дарвозага йўллади, ноаниқ!

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:0

44. Ватсадзенинг ўткир бурчак остида дарвозага йўллаган кучли ва аниқ зарбасини рақиб посбони қайтариб юборишга эришди..

38. ГОООООООООООООООООООЛ! ДАНИЭЛЬ НАСРИДДИНОВ. Норхоновнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Насриддинов дарвозага йўллади - 1:0




33. Элгужа Григалашвилидан яна бир ажойиб ҳаракат... У бир йўла икки рақиб ҳимоячисини доғда қолдириб, тўпни ўзига тўғирлаб олди ва чамаси 20 метрлардан кучли зарба йўллади. Ноаниқ...

30. Хавфли вазият! Григалашвили бошлаган ҳужумни Ватсадзе давом эттиришга уринди. Рақиб ҳимоячилари хатога йўл қўйишди. Кенжабоевнинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбасини жиззахликлар посбони тўсиб қолишга эришди...

29. Мезбонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритишди. Жасур Ҳасановнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

19. ЗАРБАААА! Лука Чермелнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди! 

15. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Аюбхон Номанов

9. Бу гал Ватсадзе чап қанотдан рақиб жарима майдончаасига яқинлашиб келди ва узоқ бурчакни нишонга олишга уринди. Айланма зарба ноаниқ чиқди.

8. Элгужа Григалашвили ўзига хос тарзда рақиб дарвозаси томон юриш қилди ва тўпни дарвозабон устидан ошириб тўрга йўллади. Митрович қийинчилик билан тўпни қайтариб юборди...

4. ЗАРБААА! Жавоҳир Қаҳрамонов тўпни ўйинга киритди, Жўрабеков тўпни боши билан дарвозага йўналтирди. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди...

19:10. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:00да бошланади

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика