RU

Последние новости

00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинларида Фарер оролларига ютқазди  1 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  27 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  19 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  377 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  22 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  36 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  12 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  407 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7

Coca Cola Суперлигаси. "Сўғдиёна" "Бухоро"ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, хавфли зонадан узоқлашди Новости

Coca Cola Суперлигаси. "Сўғдиёна" "Бухоро"ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, хавфли зонадан узоқлашди

Coca Cola Суперлигаси 24-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

Coca Cola Суперлигаси

24-тур

"Сўғдиёна" – "Бухоро" 1:0

4 ноябрь. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 18:15

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Фарход Усмонов

Захира ҳаками: Тўрабек Суюнов

VAR: Аҳрол Риқуллаев

AVAR: Александр Сидоров

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: 1:0 — 67, Люпчо Дориев.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Жасурбек Ёқубов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов, 10.Жавоҳир Қаҳрамонов (с), 14.Люпчо Дориев, 15.Тарик Исич, 18.Миржалол Абдумуталов (3.Абдуллоҳ Омоналиев, 84), 80.Самандар Синдаров, 88.Самандаржон Мавлонқулов (6.Алишер Салимов, 79), 90.Улуғбек Кенжаев (22.Санжар Шоаҳмедов, 42), 93. Марко Колакович.

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 9.Зенан Займович, 11.Жасур Ҳасанов, 17.Муҳаммад Йўлдошев, 21.Шоҳруххон Мухсинов, 28.Станислав Андреев.

"Бухоро": 50.Лука Кукич, 2.Иззатилло Пўлатов (9.Жасур Холтўраев, 75), 5.Дилшод Жўраев (с), 8.Аслиддин Турсунпўлатов (88.Всеволод Нихаев, 46), 11.Шоҳруз Норхонов, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 17.Жамолиддин Убайдуллаев (77.Асилбек Қаюмов, 60), 70.Александар Станисавлевич (10.Хумоюнмирзо Иминов, 60), 80.Фарруҳжон Иброҳимов, 91.Асилжон Бегимқулов, 94.Фране Икич.

Захира: 20.Сардор Қобулжонов, 4.Миржалол Жумаев, 6.Беҳзод Камолов, 25.Аббос Отахонов, 29.Чингизхон Қодиров

Огоҳлантиришлар: Улуғбек Кенжаев (39), Жамолиддин Убайдуллаев (52), Диёрбек Ортиқбоев (90+1), Шоҳруз Норхонов (90+8)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90+12. Омоналиевнинг зарбаси ноаниқ.

90+4. Салимов қулай вазиятда зарба бериш ўрнига пас беришга қарор қилди, бироқ шериги уни тушунмади, оқибатда яхши ҳужум чиппакка чиқди.

90. Иккинчи бўлимга 9 дақиқа қўшиб берилди.

84. "Сўғдиёна" таркибида мажбурий ўзгариш бўлди.

78. Қаюмовнинг узатмаси шеригига етиб бормади. Меҳмонларнинг ҳужуми барбод бўлди.

74. Дориевдан яна бир зарба! Бироқ унинг бу сафарги уринишига анииқлик етишмади.

71. Иминовнинг узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

67. ГОЛ! Шоаҳмедовнинг ажойиб пасидан сўнг Дориев ўнг қанотда рақиб ҳимоячисини алдади ҳамда рақиб дарвозабонининг яқин бурчагини аниқ нишонга олди!


60. "Бухоро" таркибида икки ўзгариш рўй берди.

59. Мавлонқулов Дориевга аниқ пас бера олмади, акс ҳолда ҳисоб очилиши мумкин эди.

57. Дориевнинг узатмасини Қаҳрамонов ўтказиб юборди, Мавлонқулов эса тўпга етолмади.

52. Убайдуллаев Шоаҳмедовга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

48. "Бухоро" бўлимни фаол бошлади ва ҳисобни очишига бир баҳя қолди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

44. Зарба! Убайдуллаевнинг кучли зарбасини Митрович эгаллаб олди.

42. Ўзгариш: Шоаҳмедов Кенжаевни алмаштирди.

39. Улуғбек Кенжаев огоҳлантирилди.

38. Биринчи бўлим тўхталишлар билан ёдда қоладиган бўлди. Таймнинг энг яхшилари — тиббиёт ходимлари.

34. Мезбонларда яхши имконият юзага келганди, бироқ "Сўғдиёна" футболчиси сўнгги зарбани йўллашга улгурмади.

30. Учрашув қоидабузарликларга бой бўлмоқда. Тез орада ҳакам чўнтагидан карточкасини чиқариши мумкин.

27. Норхонов ҳужумда қоида бузди.

23. Дориев Иброҳимовнинг оёғини тепиб юборди. "Бухоро" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

19. Хавфли вазият! Мезбонлар жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади! Дориев бошлаган ҳужумни Қаҳрмонов муваффақиятли тугата олмади.

16. Фозиловнинг узоқдан йўллаган зарбаси рақиб футболчисига тегиб, майдонни тарк этди.

14. Дориев рақибнинг уч футболчиси орасидан зарба йўллади, Кукич тўпни эгаллаб олди.

13. "Бухоро"нинг ўнг қанотдан бошлаган ҳужуми самарасиз якунланди.

9. Хавфли вазият! Дориев ўнг қанотда бир рақибини алдаб ўтиб, зарба йўллади, Кукич тўпни қайтарди.

7. Станисавлевичнинг олисдан йўллаган  зарбасига аниқлик етишмади.

5. Бегимқуловга нисбатан майдон марказида қоидабузарлик содир этилди. 

3. Мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олди. Дориевнинг узатмасини бухороликлар қайтарди.

1. Учрашув бошланди. "Сўғдиёна" оқ, "Бухоро" тўқ кўк рангли либосда ҳаракат қилади.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика