Суперлига. 7-турнинг илк учрашувида "Қўқон-1912" "Хоразм"дан устун келди
26 апр 19:56
Новости


Суперлига. 7-турнинг илк учрашувида "Қўқон-1912" "Хоразм"дан устун келди
Суперлига
7-тур
"Қўқон-1912" – "Хоразм" 1:0
Қўқон. "Марказий" стадиони. 18:00
Гол: Шаҳзод Бешимов пенальти 44'
Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров
Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов, Бахтиёр Шавкатов
Захира ҳаками: Хушнуд Суюнбоев
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
VAR: Достон Раҳмонов
AVAR: Ғайрат Жўраев
Комиссар: Ойбек Давлетмуратов
"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исақов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 6.Алишер Салимов, 7.Шота Гвазава, 8.Бахтиёржон Қосимов, 11.Шаҳзод Бешимов (14.Жасур Холтўраев, 90+4), 19.Шаҳзод Акрамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (18.Баҳром Абдураҳимов, 83), 23.Бекжон Жўрабоев (9.Жавоҳир Ҳусанов, 90+4), 44.Андро Гиоргадзе, 69.Егор Кондратюк (5.Жасурбек Ёқубов, 80).
Захира: 1.Рустам Нортожиев, 10.Ҳусниддин Ғофуров, 15.Зафар Ҳакимов, 17.Алишер Хайруллаев, 30.Иброҳимжон Мухторов.
"Хоразм": 12.Сардор Қобулжонов, 5.Дилшод Жўраев, 8.Хазратжон Турсунқулов (22.Санжар Шоаҳмедов, 79), 10.Муродбек Бобожонов (99.Шаҳром Самиев, 67), 11.Ҳумоюнмирзо Иминов (9.Жасур Азимов, 79), 15.Владимир Бубанья, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 44.Достонбек Турсунов, 77.Суннатулла Абдуллажонов (7.Темурбек Исмаилов, 67), 88.Аброр Хўсинов (66.Илҳомжон Алижонов, 39), 94.Рустамжон Абдуҳамидов.
Захира: 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 3.Равшанбек Султанов, 18.Францис Нарх, 20.Данила Ежов.
Огоҳлантиришлар: Бекжон Жўрабоев (34), Рустамжон Абдуҳамидов (50), Илҳомжон Алижонов (63), Алишер Салимов (72), Дилшод Жўраев (90+7).
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+7. Дилшод Жўраев қўполлик қилгани учун огоҳлантирилди.
90+4. "Қўқон-1912"да 2 та ўзгариш: Бешимов ўрнига Холтўраев, Жўрабоев ўрнига Ҳусанов баҳсга қўшилди.
90. Иккинчи таймга 7 дақиқа қўшилди.
89. Турсунов яна Бешимов билан тўқнашди. Майдонда кичик тортишув юзага келди.
87. Ууух! Дилшод Жўраевнинг бош билан берган зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб майдондан чиқиб кетди.
84. "Қўқон-1912"да алмаштириш: Ҳасанов ўрнига Абдураҳимов майдонга тушди.
82. Уууух! Азимовнинг чамаси 19 метрдан берган кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.
80. Зарбааа! Сандар Шоаҳмедовнинг жарима майдончаси ичида йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди.
80. "Қўқон-1912"да ўзгариш: Кондратюк ўрнига Ёқубов тушди.
79. Зарба! Абдуҳамидовнинг узоқдан берган зарбасига аниқлик етишмади.
79. "Хоразм"да 2 та ўзгариш: Турсунқулов ўрнига Шоаҳмедов, Иминов ўрнига Азимов ўйинни давом эттиради.
75. Ууух! Самиев яқин масофадан икки бор ҳимоячини пойлади. Жуда жиддий вазият юзага келганди.
72. Алишер Салимов Алижоновга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
71. Ҳасановнинг ичкарига ошириб берган тўпини ҳимоячилар бартараф қилишди.
67. "Хоразм"да 2 та алмаштириш: Абдуллажонов ўрнига Темурбек Исмаилов, Бобожонов ўрнига Самиев майдонга тушди.
66. Яхши ташкил этилган ҳужум Дилшод Жўраевнинг ноаниқ зарбаси билан якун топди.
63. Ҳасановга нисбатан қўпол ўйнаган Алижонов огоҳлантириш олди.
61. Зарбааа! Иминовнинг зарбаси, хавфли аммо ноаниқ кўриниш олди – тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
59. Уууух! Шаҳзод Акрамов икки ҳимоячини алдаб, зарба йўллади, аммо сўнгги паллада Турсунов жамоаси жонига ора кирди.
58. Абдуллажонов бир рақибини ортда қолдирди, аммо кейин Салимов тўсиғига учради ва ҳужум поёнига етди.
55. Ууух! Бешимов жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва Қобулжоновни синовдан ўтказди. Ерлатиб йўлланган зарбани тажрибали посбон қайтаришга эришди.
53. Зарбааа! Бешимовнинг ўнг оёқдаги кучли заобасини Қобулжонов қайтарди!
53. Алижоновнинг ҳаводан амалга оширган узатмаси Исақовга ҳақиқий совға бўлди десак адашмаймиз. Посбон ҳеч бир қийинчиликсиз тўпга эга чиқди.
50. Зарбааа! Абдуҳамидовнинг кучли зарбасини Исақов қайтарди. Аслида бурчак зарбаси берилиши керак эди, ҳакам дарвозабон тўпга тегмади деб топди. Эътирозини билдирган Абдуҳамидовга сариқ карточка кўрсатилди.
49. Уууух! Алижоновнинг узатмаси хавфли зарбага айланиб кетди, тўр дарвоза устуни олдидан ўтди.
48. Мезбонлар бўлимни жуда фаол бошлашди, меҳмонлар ҳозирча рақибни кутиб олиш билан банд.
46. Иккинчи тайм бошланди!
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус!
45+1. Достонбек Турсунов Бешимовни туртиб юборди. VAR вазиятни кўриб чиқди ва ҳеч кимни жазоламади.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
44. ГОЛ! Бешимов пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди – 1:0!
42. Пенальти! Бешимов бирга-бир ҳолатда Қобулжонов томонидан йиқитилди. У дарвозабонни алдаб ўтганди.
39. "Хоразм"да ўзгариш: жароҳатланган Хўсинов ўрнига Алижонов туширилди.
38. Хўсинов Исақов билан жиддий тўқнашиб кетиб ўйинни давом эттиролмайдиган бўлди.
35. Ууух! Иминовнинг жарима зарбасдан ошириб берган тўпини Тоштемиров ўз дарвозасига тўғрилаб юборишига бир бахя қолди, Исақов қутқарди.
34. Бекжон Жўрабоев Абдуҳамидовга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва огоҳлантирилди.
33. Зарбааа! Бекжон Жўрабоев чап оёқда ерлатиб йўллаган зарбаси анча хавфли кўринди.
30. Гиоргадзе Иминовнинг оёғини босиб олди. Шифокорлар унги тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.
27. Уууух! Бобожоновнинг бош билан берган қулай пасидан кейин Турсунқулов яқин масофадан хавфли, аммо ноаниқ зарба ижро этди.
26. Иминовнинг ақлли пасидан сўнг Абдуҳамидов тўпга улгурмади ва ҳимоячи қаршилигига учради.
22. Зарбаааа! Бобожоновнинг бош билан йўллаган зарбасини Азизхон Исақов бартараф этди. Яхши зарба, чиройли сэйв!
21. Зарба! Тошпўлатовнинг "аут"дан ошириб берган пасидан кейин Владимир Бубанья оёғи билан хавфсиз зарба берди.
18. Зарба! Аслиддин Тоштемиров олисдан хавфли, аммо ноаниқ зарба йўллади.
16. Ҳасановнинг узатмасидан кейин Бешимов бош билан зарба беришнинг уддасидан чиқолмади. Тўп сал тепароқдан ўтиб кетди.
15. Абдуллажоновнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг тўп майдонни тарк этди.
12. Ууух! Муҳаммаданов Ҳасановнинг бурчак зарбасидан тепган тўпи дарвоза тўсинига тегди.
8. Хоразмликларнинг ҳужуми якунига етмай қолди. Гиоргадзе жамоаси жонига ора кирди.
6. Ихтиёр Тошпўлатов майдон марказида Кондратюк билан тўқнашиб кетди ва майдонда қимиралмасдан ётибди. Унга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.
3. Егор Кондратюк ўнг қанот орқали жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва ноаниқ зарбага муаллифлик қилди.
1. Баҳс бошланди!
- Учрашув 18:00 да бошланади.
Похожие новости

Комментарии