RU

Последние новости

17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  0 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  6 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  5 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  6 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  3

Суперлига. "Қизилқум" – "Хоразм" учрашуви қолдирилди Новости

Суперлига. "Қизилқум" – "Хоразм" учрашуви қолдирилди

Бунга яқин кунларда Самарқандда ўтказиладиган тадбир сабаб бўлди.

ЎзПФЛ матбуот хизмати Суперлига 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" — "Хоразм" ўйини Самарқанддаги тадбирлар сабаб бошқа кунга қолдирилгани ҳақида маълум қилди.

"Суперлига 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" — "Хоразм" ўйини 5 апрель санасига режалаштирилганди. Мазкур беллашув Самарқанд шаҳридаги тадбирлар сабаб қолдирилди. 

3-5 апрель кунлари Самарқанд Марказий Осиё — Европа иттифоқи расмий саммити ҳамда “Марказий Осиё глобал иқлим таҳдидлари қаршисида: умумий фаровонлик йўлида бирдамлик” мавзусидаги халқаро конференцияга мезбонлик қилади. Шундан келиб чиқиб, Суперлига жамоаларининг шаҳарга кириши, ҳаракатланиши ва футбол учрашувини ташкил этишда муаммолар юзага келишини олдини олиш мақсадида Самарқанд вилояти ҳокимлиги Лигага Суперлига ўйинини кўчириш таклифи билан чиқди.

Табиийки, бундай ҳолат ҳар икки жамоа футбол мухлисларининг ўйинни бевосита стадиондан томоша қилишида ҳам айрим чекловларга сабаб бўлиши мумкин. Бунинг олдини олиш мақсадида Лига Самарқанд вилояти ҳокимлигининг таклифини қабул қилади. 

Эндиликда Суперлига 4-туридан ўрин олган Қизилқум — Хоразм ўйини апрель-май ойларидаги тақвим, шунингдек, ҳар икки жамоа таркибида миллий терма жамоаларга жалб этилиши мумкин бўлган футболчилар камсонли эканлигидан келиб чиқиб, ФИФА кунлар вақтида — 6-июн куни ташкил этилади", -дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика