RU

Последние новости

07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  0 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  48 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1

Суперлига. "Қизилқум" "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, жиззахликлар баҳсни 10 киши бўлиб тугатишди Новости

Суперлига. "Қизилқум" "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, жиззахликлар баҳсни 10 киши бўлиб тугатишди

Суперлига 12-тури доирасидаги "Қизилқум" — "Сўғдиёна" ўйини бўлиб ўтди.


"Қизилқум" - "Сўғдиёна" 0:0

14 июнь 2025 йил. Навоий, "Ёшлар" спорт мажмуаси. 20:00

Ҳакамлар: Тимур Тўхтасинов, Александр Буров, Шавкат Раҳматов, Сардор Миродилов

Назоратчи: М. Исмоилов

ВАР ҳаками: Равшан Абдиваҳидов

АВАР ҳаками: Шоҳнур Йўлдашев

Комиссар: Маъмур Султонов

"Қизилқум": 1.Санжар Қувватов, 4.Илҳомжон Ваҳобов, 5.Дилшоджон Комилов, 7.Даврон Анваров (20.Бобомурод Бозоров, 84), 8.Шахзодбек Раҳматуллаев, 10.Роман Папарига (17.Акмалжон Музаффаров, 59), 15.Никола Кумбурович, 19.Илҳомжон Кенжаев (18.Фарҳодбек Бекмуратов, 70), 23.Самандар Шукуриллаев, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев, 88.Душан Мийич

Захира: 30.Фарҳод Раҳматов, 6.Муродали Усмонов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 33.Султон Раҳматов, 71.Асадбек Бахшиллоев, 78.Фарруҳ Жўраев

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 3.Исломжон Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 7.Хондамир Мустафоқулов, 8.Суҳроб Иззатов, 14.Люпчо Дориев (5.Беҳруз Жуматов, 90+10), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 28.Станислав Андреев (17.Эҳсони Паншанбе, 60), 32.Нодиржон Сойибов, 77.Лука Жоржевич (9.Самандаржон Мавлонқулов, 55), 99.Умидбек Султонов (2.Зоир Жўрабоев, 60)

Захира: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 18.Ойбек Нурматов, 34.Дилшодбек Мисиралиев, 42.Сардорбек Эркинов, 36.Иномжон Абдумажидов

Огоҳлантиришлар: Ислом Қобилов 90+1, Бобомурод Бозоров 90+3.

Четлатиш: Отабек Аҳадов 90+9.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+11. Ўйин тугади. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" 0:0

90+10. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Дориев ўрнига Жуматов тушди

90+9. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА. "Сўғдиёна". Отабек Аҳадов

90+7. Бош ҳакам VAR ёнига борди, Аҳадов қизил карточка олиши мумкин.

90+6. УХХ! Майдон марказига яқин жойда Отабек Аҳадов ва Шаҳзод Раҳматуллаев тўқнашувида Шаҳзод жароҳат олди. Шифокорлар унга ёрдам беришди.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшилди

84. Ўзгариш. "Қизилқум". Анваров ўрнига Бозоров тушди

79. Зарба! Даврон Анваровнинг узоқдан йўллаган зарбасидан кейин Митрович тўпни қийинчилик билан эгаллаб олди!

75. ЗАРБАА! Люпчо Дориевнинг тахминан 20 метрлардан йўллаган кучли ва аниқ зарбасидан кейин тўпни Қувватов қайтарди, қайтган тўпни Мавлонқулов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

74. Зарба! Жуманқўзиевнинг тўп узатишидан кейин Музаффаров дарвозага зарба берди, тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди

70. Ўзгариш. "Қизилқум". Кенжаев ўрнига Бекмуратов тушди

69. Зарба! Жуманқўзиевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

67. ЗАРБААА! Раҳматуллаев томонидан узатилган тўпни Музаффаров жарима майдони ичидан дарвозага йўллади, Митрович тўпни ушлаб олди 

60. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Андреев ва Султонов ўрнига Паншанбе ва Жўрабоев тушди

59. Ўзгариш. "Қизилқум". Папарига ўрнига Музаффаров тушди

57. Хавфли вазият! "Қизилқум"да жарима зарбаси, жарима майдонига узатилган тўп Роман Папаригага борди, унинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди! 

55. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Жоржевич ўрнига Мавлонқулов тушди

53. Зарба. Бурчак тўпидан кейин Роман Папарига боши билан зарба берди, ноаниқ

49. ЗАРБАА! Лука Жоржевичнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси аниқ чиқди, Қувватов тўпни оёқлари билан қайтариб юборди!

46. Иккинчи тайм бошланди



45+2. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

41. Зарба! "Қизилқум"да жарима зарбаси, Раҳматуллаев узатган тўпни Папарига боши билан дарвозага йўллади, Митрович ўз ўрнида

36. Зарба! "Сўғдиёна"нинг ҳужуми Қаҳрамоновнинг зарбаси билан тугади, анча ноаниқ

31. Футболчилар сув ичиб олишди

30. Самандар Шукуриллаев жароҳат олди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда

29. ЗАРБА! Меҳмонларнинг ҳужуми Нодиржон Сойибовнинг зарбаси билан тугади, Қувватов тўпни иккинчи уринишда ушлаб олди

26. Зарба! "Қизилқум"нинг ҳужуми чап қанотдаги Илҳом Ваҳобовнинг кучли зарбаси билан тугади, анча ноаниқ

16. Хавфли вазиятга ўхшаш вазият. "Сўғдиёна"нинг ўнг қанотдан ҳужуми, Қаҳрамонов узатган тўпни ҳимоячи қайтариб юборди

15. Ўйиннинг дастлаб 15 дақиқаси ортда қолди. Агар сиз учрашув бошини ўтказиб юборган бўлсангиз ишонинг ҳеч нима йўқотмадингиз. Иккала жамоа ҳам умуман ҳужум ташкил этишмади. Тўп фақат майдон марказида бўлди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! 

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика