RU

Последние новости

14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1 13:38ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз  4 13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  8 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  3 11:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда  5 11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  5 10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  41 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  20 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  27 08:55“Mirabror Usmanov Cup-2024”. Бугун учинчи ўрин ва финал учун учрашувлар бўлиб ўтади  3 08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди  15 08:01ESPN нашри ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди  19 07:21Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади  41 00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  1 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  3

Суперлига: Пешқадамлик мустаҳкамланган ўйинда "Пахтакор" тўпурари Полвоновга етиб олди (шарҳ) Новости

Суперлига: Пешқадамлик мустаҳкамланган ўйинда "Пахтакор" тўпурари Полвоновга етиб олди (шарҳ)

Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлган "Металлург" чемпионатдаги 3-мағлубиятини тан олди.

Пахтакор

Драган Черан - 13', Драган Черан - 37'

Суперлига. Тур 7

01/05/2019, 18:30

1
:
2
Завершен

Металлург

Исломбек Исокжанов - 12'

45'
90'
13'  Драган Черан
13'  Джалолиддин Машарипов
37'  Драган Черан
63'  Джалолиддин Машарипов (Сардор Собирходжаев)
72'  Одилжон Хамробеков (Владимир Козак)
86'  Игорь Сергеев (Собит Синдаров)
12'  Исломбек Исокжанов
12'  Станислав Андреев
27'  Иброхим Юлдашев
36'  Александр Лобанов
46'  Иброхим Юлдашев (Мухаммад Исаев)
56'  Дониер Усманов (Сухроб Нуруллоев)
66'  Мухаммад Исаев
80'  Исломбек Исокжанов (Сергей Тумасян)

Мазкур ўйинга мураббийлар қуйидаги таркибларни танлашди.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Хожиакбар Алижонов, Акром Комилов, Жалолиддин Машарипов (Сардор Собирхўжаев, 63), Драган Черан, Игорь Сергеев (Собит Синдаров, 86), Достонбек Ҳамдамов, Одилжон Ҳамробеков (Владимир Козак, 72), Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Жавоҳир Сидиқов.

"Металлург": Александр Лобанов, Аббос Отахонов, Иброҳим Йўлдошев (Муҳаммад Исаев, 46), Ислом Исоқжонов (Сергей Тумасян, 80), Баҳром Абдураҳимов, Шавкат Муллажонов, Дониёр Усмонов (Суҳроб Нуруллоев, 56), Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев, Баҳодир Пардаев.

Қайд этиш керакки, Шота Арвеладзе мазкур ўйинга бир қатор ротацияларни амалга оширди. Жароҳати туфайли мавсумнинг дастлабки қисмини ўтказиб юборган Марко Симич "Динамо" билан бўлган баҳсдаги каби беллашувни бошланғич таркибда бошлади. Шунингдек, Арвеладзе бу сафар асосан захирада қолиб кетаётган Акром Комиловга ишонч билдирди. Грузиялик мутахассис Ҳамробековга таянч нуқтасида тандем сифатида Собирхўжаев эмас, балки марказий ярим ҳимояда ўйновчи Жавоҳир Сидиқовни туширди. Ҳужумда эса Бикмаев ўрнини Сергеев тўлдирди. Қолган чизиқларда ўзгаришлар кузатилмади. Яъни, дарвозада Қувватов, марказий ҳимояда Аъзамов, ўнг қанотда Алижонов. Машарипов ва Ҳамдамов ҳужумкор вингери сифатида тушишган бўлса, Черан доимгидек ҳужумчи ортида ҳаракатланди.

Шипилов ҳам таркибда қатор ўзгаришларни амалга оширди. Мураббий "Пахтакор"га қарши асосан собиқ "пахтакорчилар" ёрдамидан фойдаланишни афзал билди. Шу боисдан Музаффар Музаффаров ва Зоҳид Абдуллаев каби футболчилар захирада қолишди. 


"Пахтакор"дан жароҳати туфайли Садриддин Абдуллаев ўйинни ўтказиб юборган бўлса, "Металлург"га Сервер Жепаров жароҳати боис ёрдам беролмади.

Ўйин кутилганидек мезбонларнинг фаоллиги ва ташаббуси билан бошланди. Аммо дастлабки дақиқаларда стандарт вазиятлари орқали содир этилган вазиятлардан "Пахтакор" наф чиқара олмади. "Металлург" ҳимоячилари иккинчи қаватда ишончли ўйнашди. Шундан сўнг "Металлург" ўйин тизгинини ўз қўлига олишга уринди. Рақибни биринчи зонадаёқ юқори прессинг орқали кутиб олган бекободликлар "Пахтакор"га ҳимоядан ҳужумга чиқишда муаммолар туғдиришди. Айнан прессинг самараси улароқ учрашувнинг 12-дақиқасида Ислом Исоқжонов ён чизиқдан ўйинга киритилган тўпни бурчак олдидан дарвозанинг юқори бурчагига ўзининг аниқ ва чиройли зарбаси орқали жойлаб қўйди - 0:1.


"Металлург"дан бундай юришни кутмаган майдон эгалари ўтказиб юборилган голдан сўнг тезкорлик билан олдинга ўтишди. Хусусан майдон марказидан ўйинга киритилган тўпни Жалолиддин Машарипов рақибнинг қатор ҳимоячиларини навбати билан алдаб ўтиб жарима майдончаси ичига қадар олиб келди ва бўш турган Черанга оширди. "Пахтакор" тўпурари Драган Черан эса Лобановнинг тўпга бесамар ташланишидан сўнг бўш қолган дарвозани ортиқча қийинчиликсиз нишонга олди - 1:1.


Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас "Пахтакор" мувозанатни тиклади. Шундан сўнг ўйин янада нисбатан тенглашди. Баъзи вазиятларда "Металлург" тўпни яхши назорат қилган бўлса, ўйиндаги устунлик барибир "Пахтакор" тарафида бўлди. "Металлург" эса "Пахтакор"ни рақибь зонасидаёқ кутиб олиб, уларни ҳужумга ўтиш йўлларини бекитиб қўйишди. Аммо қийинчилик билан бўлсада "Пахтакор" тўпни олдинга ўтиб олиб, ўзининг позицион ҳужумларини ташкил этишга уринди. Айниқса Жалолиддин Машарипов ўз қанотида доимгидек фаол ўйнади. Унинг навбатдаги рейдини рақиб ҳимоячилари бартараф эта олишмади ва тўпга чиқишга уринган Лобанов оёқлари билан Машариповни чалиб йиқитди. Натижада вазиятга яқин турган бош ҳакам Акобир Шукуруллаев иккинланмасдан "нуқта"ни кўрсатди. Драган Черан эса пенальтини аниқ амалга ошириб, ўйинда "Пахтакор"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди ва ўз дублини расмийлаштирди. Бу гол эса унга чемпионат тўпурари бўлиб турган АГМК ҳужумчиси Зафар Полвоновни (6 гол) қувиб етишига замин яратди.

Бўлимнинг қолган дақиқаларида "Металлург" ҳам ҳужумга ўтишга астойдил ҳаракат қилди. Хавфли вазиятларни эса асосан жарима зарбалари орқали юзага келтирди. Бироқ голдан ташқари қолган зарбалар дарвозага аниқ бормади. Шу тариқа жамоалар танаффусга мезбонларнинг минимал устунлиги билан чиқиб кетишди.


Иккинчи бўлимни "Металлург" бош мураббийи захира футболчисини тушириш билан бошлади. Биринчи бўлимда майдон марказида ўйнаган Иброҳим Йўлдошев ўрнига Муҳаммад Исаев туширилди. Танаффусдан сўнг "Металлург" рақибига нисбатан анча фаол ва тезкорроқ ўйнади. "Пахтакор" эса жисмонан чарчаб қолгани туфайли ўйинни бироз секинлаштириб, эрта ҳимояга ўтди. Шу боисдан ҳам мезбонлар иккинчи таймда рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар содир этишда фаоллик кўрсатишмади. Аммо позицион ҳимояланишда яхши ҳаракат қилишди.

Асосан "Металлург"нинг ташаббуси билан ўтган иккинчи бўлимда дарвозалар томон деярли аниқ зарбалар берилмади. "Металлург" асосан стандарт вазиятлари орқали ўз ниятига эришишга ҳаракат қилган бўлса, "Пахтакор" биринчи навбатда эҳтиёткорликни танлади. Натижада иккинчи таймда бошқа голлар киритилмади ва "Пахтакор" мавсумдаги 6-ғалабасини тантана қилди.


"Пахтакор" - "Металлург" 2:1
1 май 2019 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. (3357 томошабин)
Ҳакамлар:
Акобир Шукуруллаев, Алишер Усманов, Рамил Шаяхмитов, Достон Рахмонов.
Назоратчи: Константин Смирнов.
Коммиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Исломбек Исоқжонов 12, - 0:1 (Станислав Андреев). Драган Черан 13, - 1:1 (Жалолиддин Машарипов). Драган Черан 37 пенальти, - 2:1.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Хожиакбар Алижонов, Акром Комилов, Жалолиддин Машарипов (Сардор Собирхўжаев, 63), Драган Черан, Игорь Сергеев (Собит Синдаров, 86), Достонбек Ҳамдамов, Одилжон Ҳамробеков (Владимир Козак, 72), Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Жавоҳир Сидиқов.
Захира: Элдорбек Суюнов, Алишер Салимов, Егор Кримец, Шоҳруҳ Маҳмудхожиев, Марат Бикмаев, Фарруҳ Сайфиев.

"Металлург": Александр Лобанов, Аббос Отахонов, Иброҳим Йўлдошев (Муҳаммад Исаев, 46), Ислом Исоқжонов (Сергей Тумасян, 80), Баҳром Абдураҳимов, Шавкат Муллажонов, Дониёр Усмонов (Суҳроб Нуруллоев, 56), Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев, Баҳодир Пардаев.
Захира: Зафар Сафоев, Маҳмуджон Қудратиллаев, Зоҳид Абдуллаев, Музаффар Музаффаров, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Одилбек Абдумажидов.

Огоҳлантиришлар: Иброҳим Йўлдошев 27, Александр Лобанов 36, Муҳаммад Исаев 66.


Қайд этиш керакки, "Пахтакор"га навбатдаги ғалабани келтирган голларнинг ҳар иккисига жамоа тўпурари, сербиялик футболчи Драган Черан муаллифлик қилди. Черан аввалига Машариповнинг рейдидан кейин Жалолдан келган узатмани голга айлантирган бўлса, иккинчи тўпни яна Машариповнинг рейди натижасида ишланган пенальтидан мўлжални аниқ олди. Черандан дубль, Машариповдан эса битта ассист ва самарадор ҳаракат бўлди.


ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Натижада мазкур ғалабадан кейин "Пахтакор" турнир жадвалида якка пешқадамлигини янада мустаҳкамлади ва ҳозирча битта кам ўйин ўтказган "Локомотив"дан 4 очкога илгарилаб кетди. "Металлург" ҳисобидаги очколар сони 10талигича қолди ва жамоа 3-4 ўринни "Бунёдкор" билан бўлишиб турибди.

Факт: "Металлург" Суперлигадаги дастлабки 7 учрашувда дарвозани ишғол этган илк жамоага айланди.


ЎЙИНДАН КЕЙИНГИ ФИКРЛАР

Шота Арвеладзе ("Пахтакор" бош мураббийи): "Ўйлашимча, иккита ҳар хил тайм гувоҳи бўлдик. Биринчи таймда тезкорлик билан жуда яхши ўйнадик. Кўплаб вазиятлар яратилди. Аммо ҳужумни якунловчи охирги зарбани беришда оқсамоқдамиз. Танаффусдан кейин бироз толиқиб қолдик ва буни натижасида ўйинимиз анча секинлашди. Лекин шунга қарамай рақиб дарвозамиз томон деярли аниқ зарба бергани йўқ. Бунга йўл қўймадик. Биз ҳам хавфли вазиятлар содир этолмадик. Жамоа ҳар 3-4 кунда футбол ўйнамоқда. Жамоа жисмонан яхши даражада. Биз энди келаси ўйин ҳақида бош қотирмоқдамиз".

Андрей Шипилов ("Металлург" бош мураббийи): "Жуда яхши ўйин гувоҳига айландик. Биз анча яхши даражада қаршилик кўрсатдик. Рақибни ўрганиш жараёнида футболчиларга "Пахтакор"нинг 9-рақамдаги футболчисини қандай ҳаракатланишини кўрсатиб, унга қарши қандай ўйнаш кераклигини алоҳида таъкидлагандим. Ҳеч қандай қийинчилик жойи йўқ эди. Жуда қўпол хатоларга йўл қўйилди. Бу биринчи ёки иккинчи синф дарслиги, лекин аниқ 10-синф дарслиги эмас! Буни майдонда ҳам, видеода ҳам кўрсатгандим. Аммо барибир ўша хатога йўл қўйдик. Нима ҳам дердим, "Пахтакор"нинг 9-рақамли футболчисига (Машарипов) баракалла. Шу футболчи менинг жамоаларимга қарши доим яхши ўйнайди. 

Ўйлайманки, бугунги ўйинимизни кўриб ҳеч ким биз майдонда шунчаки номига ҳаракат қилганимизни айтишга жазм этмайди. Иккинчи бўлимда биз ўйинни назорат қилдик. "Пахтакор" жисмонан чарчаб қолди, биз эса яққол ташаббусга эгалик қилдик. Рақибни ғалаба билан табриклайман ва 6-май куни бўладиган ОЧЛ доирасидаги баҳсда уларга омад тилайман".

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика