Суперлига. "Пахтакор" қандай чемпион бўлди?
30 ноя 2021 18:41
Новости
Шота Арвеладзенинг иссиққина жойини совутмаган Питер Хюистра "Пахтакор"ни яна чемпионлик сари етаклади (14). Бу йўлда нидерландиялик мутахассис 29 нафар футболчининг хизматларидан фойдаланди.

Дарвозабонлар: Санжар Қувватов, Элдорбек Суюнов
Ҳимоячилар: Анзур Исмоилов, Ҳожиакбар Алижонов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Шерзод Аъзамов, Егор Кримец, Шаҳзод Азмиддинов, Фарруҳ Сайфиев, Владимир Козак, Марлен Чобанов
Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков, Азиз Турғунбоев, Абубакир Ашуров, Аброрбек Исмоилов, Аббосбек Файзуллаев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Диёр Ҳолматов, Сардор Собирхўжаев, Шароф Муҳитдинов, Ҳожимат Эркинов
Ҳужумчилар: Эрен Дердийок, Драган Черан, Боян Матич, Сардор Рашидов, Достонбек Ҳамдамов, Шерзод Темиров, Пўлатхўжа Холдорхонов, Муҳаммадали Ўринбоев.

"Шерлар" таркибида майдонда энг кўп ҳаракатлангани Фарруҳ Сайфиев бўлди. Самарқандлик ҳимоячи 25 ўйинда 2 172 дақиқа ўйнади.

Голли вазиятларни яратиш бўйича Черан тенгсиз.

Тўпурарлар:
1. Драган Черан - 16
2. Шерзод Темиров - 8
3. Ҳожимат Эркинов, Азизбек Турғунбоев - 5 тадан

"Пахтакор"нинг ҳар 2 посбони бу йил 9 тадан гол ўтказиб юборди. Суюнов 11 ўйиндан 7 тасида, Қувватов 15 ўйиндан 8 тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Голли узатмалар бўйича Фарруҳ Сайфиев ва Драган Черан барчадан олдинда (4тадан).

Жамоа 26 ўйиннинг 19тасини ғалаба, 3 тасини дуранг билан якунлади (4 мағлубият). Тўплар нисбати — 51:18.
Мақола: Пенальтилар статистикаси. "Пахтакор" бу йил 11 метрли жарима зарбасидан гол ўтказмади
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии