RU

Последние новости

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Суперлига. “Пахтакор” “Нефтчи”га учта гол урди Новости

Суперлига. “Пахтакор” “Нефтчи”га учта гол урди

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Нефтчи” учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижаси ва энг муҳим вазиятларини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

 Ўйин бошланди. 20-дақиқада Безерранинг жаримадан тепган тўпини Мирний майдон ташқарисига чиқариб юборди. 24-дақиқада Акмал Шораҳмедовнинг кучли зарбасини ҳам Мирний қайтарди, қайтган тўпни Исмоил Гонсалвеш осмону фалакка тепиб юборди.

45-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишди. Жасур Яхшибоевнинг пасидан сўнг Исроилов  кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди - 1:0.

Иккинчи тайм бошида Марко Симич Машариповнинг тўп узатишидан сўнг боши билан дарвозани ишғол қилди - 2:0.

54-дақиқада Акмал Шораҳмедов тўпни ўз дарвозабонига узатди, Суюнов тўпни қўлига олди. Ҳакам жарима майдони ичидан эркин зарба белгилади. Берилган зарба жонли деворга тегиб қайтди.

63-дақиқада Жалолиддин Машарипов гол урди, унга тўпни Исмоил Гонсалвеш узатганди - 3:0. 

Ўйинда 3:0 ҳисоби қайд этилди.


20:00 - “Пахтакор” – “Нефтчи” 3:0  
31 март 2018. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Суюнов (Гулистон)
Назоратчи: К. Смирнов (Қарши)
Комиссар: Р. Черников
Гол: Абдужамол Исроилов 45 автогол, - 1:0. Марко Симич 47, - 2:0 (Жалолиддин Машарипов). Жалолиддин Машарипов 63, - 3:0 (Исмоил Гонсалвеш)
“Пахтакор” – Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов (Фарруҳ Сайфиев, 66), Камолиддин Тожиев, Марко Симич, Владимир Козак, Ростин Гриффитс, Азим Аҳмедов (Дилшод Раҳматуллаев, 84), Жасур Яхшибоев, Тиаго Безерра (Жамшид Искандеров, 86), Жалолиддин Машарипов, Исмоил Гонсалвеш
Захира: Александр Лобанов, Баҳром Абдураҳимов, Жасурбек Ҳакимов, Достон Иброҳимов, Шерзод Аъзамов, Станислав Андреев,

“Нефтчи” - Виталий Мирний, Искандар Шойқулов (Жалил Кимсанов, 46), Суннатилла Эрматов (Элёр Мамасолиев, 76), Отабек Аҳмаджонов (Абдураҳмон Абдулҳоқов, 54), Аббосбек Махсталиев, Абдулазиз Юсупов, Ҳусниддин Ғофуров, Абдужамол Исроилов, Даврон Маматов, Аваз Агалиев, Достон Турсунов (с)
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Шукурали Пўлатов,  Анвар Бердиев,  Аброр Исмоилов, Авазбек Ўлмасалиев, Алишер Саматов

Огоҳлантиришлар: Достон Турсунов 19, Акмал Шораҳмедов 21, Жасур Яхшибоев 90.


Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика