RU

Последние новости

15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  7 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  20

Суперлига. "Навбаҳор" "Пахтакор" майдонида иродали дурангга эришди Новости

Суперлига. "Навбаҳор" "Пахтакор" майдонида иродали дурангга эришди

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг 2-дақиқасида меҳмонлар жарима тўпига эга бўлишди, Соловьёвнинг тўғри дарвозага йўллаган зарбасини Қувватов ушлаб олди.  8-дақиқада Ҳамдамовнинг оширган тўпини Бикмаев дарвозага йўллади, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

20-дақиқада чап қанотдан Сайфиев узатган тўпни Черан яқин масофадан боши билан дарвозага йўллади - 1:0. 

25-дақиқада Машарипов ва Черан ижросидаги ҳужумни Драган зарба билан якунлади, Ўткир Юсупов тўпни қайтарди. 

33-дақиқада ҳисоб тенглашиши мумкин эди, Остон Ўруновнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Азимжон Аҳмедов дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ!

42-дақиқада Машарипов ҳаводан оширган тўпини Черан боши билан дарвозага йўллади, бу сафар Юсупов ажойиб сейв намойиш этди.

Биринчи таймда бошқа гол урилмади.

Иккинчи тайм бошланди.

50-дақиқада Ҳамдамов ўнг қанотдан тўпни оширди, Бикмаевнинг боши билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

52-дақиқада бош ҳакам "Навбаҳор" дарвозаси томон пенальти белгилади. Бу вазиятда Мирзоҳид Ғофуров Ҳамдамовни йиқитган деб топилди. Драган Черан пенальтидан гол урди - 2:0. 

57-дақиқада Сайфиевнинг кучли зарбасини Юсупов қайтарди.

59-дақиқада Аббос Ғуломовнинг чап қанотдан оширган тўпини Остон Ўрунов дарвозага аниқ йўллади - 2:1. 

63-дақиқада "Навбаҳор"нинг навбатдаги ҳужумларидан бирида Александр Касьяннинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

76-дақиқада Сергеевнинг боши билан йўллаган зарбасини Юсупов бартараф этди. 

82-дақиқада ўнг қанотдан Остон Ўрунов узатган тўпни Абдужамол Исроилов боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни тенглаштирди - 2:2. 

Учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди. 



“ПАХТАКОР” – “НАВБАҲОР” 2:2
11 май 2019 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 11918 томошабин.
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Элёр Турсунов.
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев.
Комиссар: Александр Давиденко.

Голлар: Драган Черан 20, - 1:0 (Фарруҳ Сайфиев). Драган Черан 53 пенальти, - 2:0. Остон Ўрунов 59, - 2:1 (Аббос Ғуломов). Абдужамол Исроилов 82, - 2:2.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец (с), Марко Симич, Хожиакбар Алижонов, Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достонбек Ҳамдамов, Марат Бикмаев (Игорь Сергеев, 75)
Захира: Элдорбек Суюнов, Акром Комилов, Алишер Салимов, Жаҳонгир Аҳмадов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Шерзод Аъзамов, Владимир Козак, Собит Синдаров

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Славко Лукич (Обид Жўрабоев, 43) (Шаҳзод Шайманов, 90+2), Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов (с), Мирзоҳид Ғофуров, Остон Ўрунов, Азимжон Аҳмедов, Абдужамол Исроилов, Иван Соловьёв, Аббос Ғуломов (Азиз Ибрагимов, 78), Александр Касьян
Захира: Дилшод Ҳамроев, Мирзоҳид Маматхонов, Баҳодир Насимов, Хожиакбар Юнусов, Ғиёс Комилов, Зафар Тўраев

Огоҳлантиришлар: Славко Лукич 29, Александр Касьян 36, Абдужамол Исроилов 45, Иван Соловьёв 49, Егор Кримец 61, Фарруҳ Сайфиев 68, Ўткир Юсупов 90+3.


Пахтакор

Драган Черан - 20', Драган Черан - 53'

Суперлига. Тур 8

11/05/2019, 19:45

2
:
2
Завершен

Навбахор

Остон Урунов - 59', Абдужамол Исроилов - 82'

45'
90'
20'  Драган Черан
20'  Фаррух Сайфиев
53'  Драган Черан
62'  Егор Кримец
68'  Фаррух Сайфиев
75'  Марат Бикмаев (Игорь Сергеев)
29'  Славко Лукич
36'  Александр Касьян
43'  Славко Лукич (Обид Джурабаев)
45'  Абдужамол Исроилов
49'  Иван Соловьёв
59'  Остон Урунов
59'  Аббос Гуломов
78'  Аббос Гуломов (Азиз Ибрагимов)
82'  Абдужамол Исроилов
82'  Остон Урунов
90'  Обид Джурабаев (Шахзод Шайманов)
90'  Уткир Юсупов


Рейтинг: +96   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика