RU

Последние новости

07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  0 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  16 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  111 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  12 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  5

Суперлига. Охирги тўртта турда ғалаба қозонмаган клублар Новости

Суперлига. Охирги тўртта турда ғалаба қозонмаган клублар

Теги :  Суперлига
Жаҳон чемпионати якунига етаётган паллада ва ундан сўнг Суперлигада ҳозирча тўртта тур учрашувлари ўтказилди.

Жаҳон чемпионати сабаб Суперлигада танаффус берилган пайт клублар ўртоқлик учрашувлари ўтказиш билан машғул бўлишди, шунингдек ўз таркибларини янги футболчилар билан тўлдириб олишди. Лекин охирги тўртта турда умуман ғалабага эришмаган клублар ҳам бўлди. Булар - "Насаф", АГМК, "Нефтчи" ва "Бухоро".

"Насаф" сўнгги бор 12-турда ўз майдонида "Нефтчи"ни мағлуб этганди. Шундан сўнг бу жамоа бешта ўйин ўтказиб, уч бор дуранг қайд этди ва икки марта имкониятни бой берди. "Насаф" ҳар бир ўйинда ҳаракат қиляпти-ю, лекин ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа ўз майдонида "Навбаҳор" билан "Қизилқум"ни ҳам мағлуб эта олмади. Бекободда эса 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб якунда 2:2 ўйнади. Бундан ташқари, Бухоро ва Тошкентда кечган баҳсларда имкониятни бой берди. Натижада "Насаф" 20 очко билан мусобақа жадвалида 8-ўринга тушиб қолди.

Тошкент вилояти жамоаси АГМКнинг ҳам ҳозирча ишлари беш эмас. Жамоада бош мураббий ўзгаргани билан ҳозирча бунинг самарасини кўрмаяпмиз. Негаки АГМК охирги тўртта ўйиндан учтасида мағлуб бўлди. Жамоа фақат ўз майдонида "Нефтчи" билан дуранг қайд эта олди, холос. Агар "Нефтчи" имкониятлардан тўлиқ фойдаланганида шу куни Олмалиқдан уч очко билан қайтиши ҳам мумкин эди. Бахтиёр Ашурматов келганидан бери АГМК ғалабага эришгани йўқ. Учта мағлубият эса "Пахтакор", "Локомотив" ва "Қўқон-1912" билан кечган ўйинларда рўй берди.

Мавсум бошидан бери ғалаба нималигини билмай келаётган "Нефтчи" қайсидир жиҳатдан ўтган йилги "Обод"ни эслатиб юборяпти. "Обод"-ку ўтган мавсум сафарда "Бухоро" ва ўз майдонида "Динамо"ни мағлуб эта олганди, лекин ўзининг шонли тарихига эга "Нефтчи" охирги икки йил жуда қийин вазиятга тушиб қолди. "Нефтчи" ҳар турда ютишга ҳаракат қиляпти-ю, лекин муҳим паллада омадсизлик панд бериб қўйяпти. Масалан, АГМК ва "Бунёдкор"га қарши ўйинларда шундай ҳолат рўй берди. Бу иккита баҳсни "Нефтчи" ёмон ўтказмади, жамоа бор кучи билан ҳаракат қилди. Фарғоналиклар охирги тўртта турда учта дуранг ва бир мағлубият қайд этишди.

Жаҳон чемпионатидан кейин "Бухоро"ни ҳам таниб бўлмай қолди. Барча "Ўзбекнефтегаз" компанияси қарамоғидаги клублар каби "Бухоро"да ҳам "қора кунлар" бошланганга ўхшайди. Зеро, жамоа ўз майдонида "Насаф"ни енганидан бери кейинги тўртта учрашувда ғалаба қозона олмади. "Бухоро"нинг айниқса сафарда "Сўғдиёна"дан 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиши ҳамда ўз майдонида "Нефтчи" билан 0:0 ўйнаши кутилмаган ҳол бўлди. "Бухоро" бу йил 5-турдан бошлаб 9-тургача қаторасига тўртта ўйинда ғалабага эришганди. Ўшанда Улуғбек Бақоев шогирдлари "Пахтакор", "Нефтчи", АГМК ва "Қизилқум" клубларидан устун келганди. Аммо ҳозир ўша жамоадан асар йўқдек.

Х.Холиқов.  

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика